Latest news

15:05Футзал. Дилшод Ҳайдарқулов: "Ўзбекистон кубоги янги форматининг ижобий томонлари бор"   0 14:53Суперлига. 1-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Навбаҳор" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 14:37Қатар 2025 йилда ФИФАнинг 2 та турнирига мезбонлик қилади  0 14:10"Андижон" водий дербисида аср ғалабасини қўлга киритадими? "Насаф" қаршисида ноқулай рақиб, "Динамо" стартда яна "Навбаҳор" меҳмони  2 14:04Гринвуд Англия терма жамоасида бошқа ўйнамайди  2 13:36ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан қанча даромад топиши маълум  3 13:09"Манчестер Сити" Грилишнинг ўрнига Рэмзини олиб келмоқчи  2 12:42"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади  4 12:18Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро мусобақада қатнашади  2 12:00Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью  2 11:41Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз"  12 11:25Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугундан йиғинга киришади  4 11:02Ўзбекистон U-18 Россия ёшлар термаси билан тўқнаш келади  4 10:43ЕЧЛ. Opta жамоаларнинг 1/4 финалга чиқиш имкониятларини баҳолади   22 10:08Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  19

Мурод Холмуҳаммедов: «Наманганда очко олишимизга ишонгандик» News

Мурод Холмуҳаммедов: «Наманганда очко олишимизга ишонгандик»

«Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасида кечган учрашувда жиззахликлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов мезбонларнинг ҳужумларини қайтаришда фаоллик кўрсатди.

Айнан Холмуҳамедовни хатти-ҳаракатлари ҳам «Навбаҳор»га гол уриш имкониятини туҳфа этмади. Эътиборли жиҳати Холмуҳамедов оёғидан енгил жароҳат олган бўлишига қарамай майдонда охиригча мардоновор тарзда курашиб, «Сўғдиёна» жамоасини дастлабки очколарни қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшди. Ўйин якунига етгач Холмуҳамедовни жароҳат туфайли қийинчилик билан ҳаракат қилаётганлигига гувоҳ бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб, унинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ҳам қизиқдик:

- Майдонга ғалаба учун тушгандик. Учрашув иккинчи бўлимида майдонда камчилик бўлиб қолганлигимиз сабабли ўйиннинг якуний қисмида дуранг учун ҳаракат қилдик. Мақсадимиз Намангандан камида очко билан қайтиш эди. Сафарда тўп сурганлигимиз сабабли бизни қайд этилган дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Чемпионат бошидаги иккита мағлубият руҳим ҳолатимизга бироз бўлсада салбий таъсир кўрсатганди. Бугунгидек учрашувлар орқали ўзимизни руҳий ҳолатимизни тиклаб олмоқдамиз. Ўзимизга бўлган ишончимиз ортиб бормоқда. Учрашувдан олдин камида очко олишимизга бўлган ишончимиз кўпроқ эди. Якунда «Навбаҳор» майдонидан бир очкони қўлга киритганимиз яхши бўлди, - дейди Холмуҳаммедов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика