Мурод Отажонов: "Бугун тенг кучли икки жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик"
12 apr 2023 23:48
News
Мурод Отажонов: "Бугун тенг кучли икки жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик"
" - Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам тенг кучдаги жамоа экани ўйин давомида кўринди. Битта гол урган томон ютиб кетадиган ўйин эди.
Бугун кўпроқ ёшларга имконият бердик. Ўйиндан кейинги хулоса, жамоамиз ёшлари кучли рақиб қаршисида ўзларини ёмон кўрсатишмади. Ёшлар бизнинг, жамоамизнинг келажаги ҳисобланишади.
Ўйин дуранг бўлди, 0:0 ҳисобидаги натижа. Кубок ўйинларидаги ғалаба чемпионат ўйинларида мотивация берарди. Биз шуни тушунган холда ҳаракат қилдик. Такрор айтаман, бугун иккита тенг кучли жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик.
Майдон сифати яхши даражада экан. Масалан бизнинг "Бунёдкор" стадионида ҳам, бу майдонда ҳам U-20 Осиё кубоги ўйинлари ўтказилди. "Истиқлол" чимлари аъло даражада парваришланибди. Шунингдек, "Пахтакор" майдони ҳам энг яхшиларидан бири" - дейди "Бунёдкор" устози.
Comments