Latest news

10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  0 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  2 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  12 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  6 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2

Мурод Исмоилов: “Тайёргарликнинг биринчи босқичидан кўнглим тўлди” News

Мурод Исмоилов: “Тайёргарликнинг биринчи босқичидан кўнглим тўлди”

Давралар оралиғидаги дастлабки йиғинини якунлаган “Нефтчи” эндиликда Тошкентдаги йиғинга ҳозирлик кўрмоқда.
Жамоа эртага тушликдан сўнг Фарғонада йиғилади ва пойтахтга йўл олади. Фурсатдан фойдаланиб бош мураббий Мурод Исмоиловдан сайтимиз учун интервью олдик.   

- Мурод Музаффарович, “Нефтчи”нинг давралар оралиғида ўтказган дастлабки йиғинидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, албатта. Ҳаммаси режа асосида кечди. Водилдаги қароргоҳимизда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Кунинг биринчи қисмида жисмоний тайёргарлик устида ишладик. Кечки пайт эса техник ва тактик жиҳатлар борасида машғулотлар ўтказилди. Қолаверса ушбу йиғин мобайнида футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ўйин ташкил этидик ва бу орқали кимнинг нимага қодирлигини яна бир бор кўздан кечирдик. Умуман айтганда йиғин давомида барча йигитлар ўз устида астойдил ишлади. Шу боис айтишим мумкинки, биринчи йиғинимиз кўнгилдагидек ўтди.

- Бўлажак йиғин олдидан нима дейсиз?

- 18 июлдан Тошкентда иккинчи йиғинни бошлаймиз. У ерда асосий эътибор кўпроқ синов-назорат учрашувларини ташкил этишга қаратилади. Ўз уйин услубимизни янада шакллантириш учун бундай ўйинлар керак. Умид қиламанки, пойтахтдаги йиғинда ҳам кўзлаган мақсадимизга эришамиз ва шу орқали иккинчи давра баҳсларига пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Таркибдаги ўзгаришлар мухлисларнинг диққат марказида турибди. Биринчи даврадан сўнг клуб тарк этган ўйинчилар тўғрисида фикрингиз қандай?


- Ҳа, танаффус пайтида айрим ўйинчилар билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилдик. Маъруф Муродов, Зоҳид Абдуллаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Александр Клецков, Азиз Алижонов каби футболчиларни ўрнида эндиликда ёшларни синаб кўришга қарор қилдик. Чунки ёшлар жамоасидан етишиб чиқаётган бир қатор истеъдодли футболчиларимиз бор. Уларга ишонч билдириб, тарбиялаб бориш керак бўлади. Дастлабки йиғин жараёнида бир қатор ёшлар ўзларини кўрсатишга уринди.

- Давралар оралиғида мухлислар “Нефтчи”нинг айрим собиқ футболчиларининг қайтишини кутаётганди...


- Ҳа, биз Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шукурали Пўлатов ва Сардор Мирзаевни ортга қайтаришни ўйлагандик. Лекин тўғри тушунинг, ҳозир бу футболчиларнинг ўз клублари билан амалда шартномалари мавжуд. Бундай етакчи ўйинчиларни ҳеч бир жамоа осонликча қўйиб юборишни истамайди. Нима ҳам дердик, энди мавсум сўнггига қадар ихтиёримиздаги футболчилар хизматидан фойдаланамиз. Келаси мавсумда эса собиқ ўйинчиларни қайтариш чораларини яна кўриб чиқамиз.

- Дастлабки йиғинда иштирок этган Андрей Акопянц қандай таассурот қолдирди?

- Андрей тажрибали футболчи. Ўз вақтида Россия чемпионатларида ўйнаган. Халқаро тажрибаси катта. Унинг бугунги жисмоний тайёргарлиги аввалгидек юқори бўлмасада, лекин Акопянцнинг бой тажрибаси энди-энди асосий таркибга кириб бораётган ёшларга асқотиши тайин. Бу футболчи йиғинимизга келганида суҳбатлашдик, муҳими инсонийлик жиҳатдан аъло даражада. Айнан шу томондан у бизга маъқул келди. Қолаверса ўз ишига виждонан ёндошади. Ўйлайманки, Андрейни ўз сафимизга қўшиб олиб адашмадик.

- Шерзод Ҳакимовнинг тақдири қандай кечади?

- Биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказган бу футболчи яна қадрдон жамоасига қайтди. Ҳакимов биринчи йиғинимизда иштирок этди. Умид қиламанки, Шерзод ҳам иккинчи даврада бизга катта ёрдам беради.

- “Нефтчи”нинг яна бир собиқ футболчиси Акмал Холматовнинг яна Фарғонага қайтиши борасида гап-сўзлар урчий бошлади. Аммо футболчи ҳамон “Локомотив” сафида. Тажрибали футболчининг ҳақиқатдан келиши ростми?


- Ҳа, Акмал билан гаплашдик.  Насиб қилса ҳаммаси ижобий томонга ҳал бўлди. У навбатдаги йиғинимизда таркибга келиб қўшилади. Албатта, Холматовдек футболчининг катта тажрибаси бизга жуда асқотади.

- Агарда Холматовнинг ўтиши ҳам аниқ бўлса, у ҳаракат қиладиган чизиқда Акопянц ҳам бор. Бу позицияда кўпроқ кимни кўрмоқдасиз?

- Уларнинг иккиси ҳам ўнг ва чап қанотларда бирдек ўйнай олади. Бу борада муаммо йўқ деб ўйлайман. Акопянцдан ҳужумчи ортидаги иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам фойдаланишимиз мумкин. Бу нарса кўпроқ қайси жамоага қарши ўйнашимиздан олдин аниқ бўлади.

- Холматов пойтахтдаги йиғинда келиб қўшилса, селекция жараёни яна давом этадими?


- Ҳа, бугунги кунда ҳимояни кучайтириш мақсадида битта футболчи билан ҳам музокара ўтказмоқдамиз. Агарда ушбу музокарамиз ҳам ижобий якунланса, битта ҳимоячи келади. Ҳозирча унинг кимлигини айтмай турганим маъқул.

- Жамоани тарк этган легионерлар ўрнини бошқа бир хорижлик футболчилар билан тўлдиришингиз ҳам мумкинми?

- Йўқ. Иккинчи даврада ўзимизнинг футболчилардан фойдаланамиз. Қолаверса Девид Ониянинг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишини кутмоқдамиз.

- Айтганча, нигериялик ҳимоячи Ониянинг масаласи қачон ҳал бўлади?

- 18 июль куни “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтилади. Насиб қилса шунда Ония учун ҳаммаси омадли кечади ва унга ўйнаш учун руҳсат берилади. Ҳозир шуни кутяпмиз.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика