Мурод Исмоилов: “Соғлигим билан боғлиқ муаммо юзага келган”
30 aug 2015 14:45
News
Мурод Исмоилов: “Соғлигим билан боғлиқ муаммо юзага келган”
Ўйиндан кейин ташкил этилаётган матбуот анжуманига ҳам унинг ёрдамчиси Андрей Фёдоров ташриф буюрмоқда. Бунинг сабабини Андрей Витальевич бош мураббийнинг ўйин пайтида асабийлашмаслиги билан изоҳлаб ўтди. Биз эса Мурод Музаффаровичнинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга уриндик.
- Андрей Фёдоров таъкидлаганидек, соғлигим билан боғлиқ муаммо юзага келгани боис, учрашув пайтида захира ўриндиғида бўлмаяпман. Шифокорлар асабийлашмасликни айтганидан кейин шундай қиляпман. Ўйинни трибунада кузатиб бориш қанчалик оғир бўлмасин, лекин соғлиқни ўйлаб, шундай иш тутяпман. Бу вақтинчалик холат. Лекин қачонгача давом этишини билмайман. Менга хеч ким учрашув пайтида захира ўриндиғида ўтирмагин демади.
- Машғулотларда қатнашяпман. Жамоага қўлимдан келганича ёрдам бериб бормоқдаман – дейди Исмоилов.
Исломбек Рустамбеков.
Comments