Latest news

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Мурод Исмоилов: "Раҳбариятдан истеъфо сўрайман" News

Мурод Исмоилов: "Раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

“Нефтчи” – “Насаф” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Мурод Исмоилов қатнашди.
"Баъзи ғийбатчи, ғаламис мухлислардан ташқари қолган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Сабаби шонли тарихга эга бўлган "Нефтчи" бундай ўйин кўрсатиши керак эмас. Ушбу мағлубият учун раҳбариятдан ҳам узр сўрайман. Мағлубиятда бош айбдор бош мураббий бўлади", - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

"Шерзод Ҳакимов, Сардор Мирзаев жароҳат туфайли уч ҳафтага сафдан чиқишган. Абдуллоҳ Олимов, Сардор Раҳмонов ва Жавоҳир Расулов терма жамоага чақирув олишган. Айнан шу ўйинчилар бизга етишмади. Лекин бу баҳона эмас, уларсиз ҳам бундай ёмон ўйнамаслигимиз керак эди".

"Нефтчи"га келиб пулни тагида қолиб кетганим йўқ. ПРО лицензиясига ўқиш учун барча пулларни ўзим тўлаяпман".

"Раҳбариятдан бош мураббийлик вазифасини бошқа инсонга топширишларини илтимос қилардим. Мухлисларнинг ҳам сабри бор. Менга эса ёшлар жамоаси ёки ёрдамчи мураббийлик лавозими берилса бепул ишлашга ҳам тайёрман. Ёки бутунлай жамоадан кетишим ҳам мумкин".

"Бунёдкор"га қарши ўйинда йигитларда шижоат кўриндию бошқа ўйинларда бу нарса кўринмаяпти? Бунга қўшилмайман, ҳар бир ўйиндан олдин мен йигитларнинг кўзида шижоат кўраяпман. Балки мен мураббийликни эплай олмаётгандирман. Балки Андрей Фёдоров ёки Тоҳир Кападзени ўзи мураббий бўлар. Мен орият туфайли бош мураббий лавозимидан кетмоқчиман. Шундай қилсак балки жамоа яхши натижаларга эришар. Агар мен кетсам ва барча нарса яхшиланиб кетса мен бундан хурсанд бўламан".

 
Комилжон Икромов ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика