Latest news

08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  2 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  19 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  13 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6

Мурод Исмоилов: “Орқага йўл йўқ эди” News

Мурод Исмоилов: “Орқага йўл йўқ эди”

"Нефтчи" - "Олмалиқ" (2:1) учрашувидан ташкил этилган матбуот анжуманида Игорь Шквирин иштирок этмади.
“Олмалиқ” жамоа яхши шаклланган жамоа. Биламизки “Олмалиқ” жамоасини тажрибали мураббий Игорь Шквирин бошқариб бормоқда. Жамоанинг кучини эгаллаб турган ўрнидан ҳам билишимиз мумкин”, - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

Таркибидаги ўйинчилар ҳам яхши савияда эканлигини билардик. Бугун бизда орқага йўл йўқ эди. “Олмалиқ”ни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларни ўйини туширилган дисклар орқали жамоани ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Ҳозир жамоамизда янги мураббийлар иш бошлашди. Сергей Лебедов ва Андрей Фёдоровнинг ҳам ўйинга тайёргарлик кўришимизда фойдалари тегди деб ўйлайман.

- Биласизки 7 турдан буён ғалаба нима эканлигини билмай келаётгандик. Биринчи голдан кейин йигитларни ўйинида озгина пасайиш кузатилди. Бунга сабаб қилиб шогирдларимни озгина руҳий томондан оқсаганликларини айтишим мумкин. Машғулотлар давомида яхши ҳаракат қилган ўйинчилар бугун озгина ҳаяжон билан тўп тепишди.
 
- Гвазаванинг ҳозирги жисмоний ҳолати 30-35 дақиқани кўтара олади. “Пахтакор”га қарши баҳсда жароҳат олгандан сўнг энди майдонга тушди. Унинг жисмоний ҳолати ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришига умид қиляпмиз.

- Ҳар қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар ёшларга эътибор қаратамиз. Мана бугун кўрдинглар Отабек Зокировни бошланғич таркибда туширдим. Унда озгина ҳаяжон сезилиб турганди. У бу ҳаяжонни енгиб чиқа олмади. Шунинг учун алмаштиришга қарор қилдим.

- Пенальти бу лоторея. Кубок ўйинида Қўқонда Клецков пенальтини ажойиб тарзда амалга оширишга муваффақ бўлганди. Бугун ҳам мен агар ўйин пайти пенальти бўлгудек бўлса Клецков тепишини айтгандим. Афсус у бу имкониятдан фойдалана олмади.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика