Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"
19 apr 07:40
News
Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"
Айни пайтда жамоалар ҳолати турлича бўлсада ўйинга қизиқиш юқори даражада. Биз эртанги ўйин олдидан ўз вақтида икки жамоада фаолият олиб борган Мурод Исмоиловнинг фикрларини тингладик.
"Нефтчи" ҳозир жуда яхши спорт формасида ва кўтаринки кайфиятда. Таркибга зўр ижрочилар йиғилган. Сўнгги ўйинларда бир текис ўйин намойиш қилмоқда. "Пахтакор"да бунинг акси кузатиляпти. Балки бу янги ғоялар билан боғлиқ муаммодир. Лекин ижрочилар борасида клуб муносиб селекцияни амалга оширган. Турнир жадвалидаги фарқ ҳеч нарсани англатмайди, чунки бу қарама-қаршиликда ўткинчи ўйин бўлмайди. "Пахтакор" ва "Нефтчи" энг заиф ҳолатида ҳам бу классикода энг яхши ўйинини ўтказган. Ким ютишини олдиндан тахмин қилмайман, лекин жуда жозибали ўйин гувоҳига айланамиз. Мезбонларнинг устун томони "Истиқлол" стадионидаги муҳит. Мухлислар бугун ёндиришади. Тошкентдан ҳам кўп сонли ишқибозлар келишади. Мен учун икки клуб ҳам қадрдон. Кучли жамоа ютаверсин. Биз эса чиройли футбол томоша қилайлик",- дейди Мурод Исмоилов.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments