Latest news

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим" News

Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"

Суперлига 6-турнинг марказий ва қизиқарли қарама-қаршилиги кеча Фарғонада бўлиб ўтди.

"Нефтчи" ўзбекча классикода "Пахтакор"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Учрашувдан аввал бўлгани каби ўйиндан сўнг "Нефтчи" ва "Пахтакор" собиқ мураббийи Мурод Исмоиловнинг фикрларини тингладик.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсак, "шер" ҳар қандай ҳолатда ҳам "шер" ҳисобланади. "Пахтакор" бу классикода ҳар қандай вазиятда энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ғалаба билан мағлубият доим бирга юради. 

Мен мураббий борасида тез қарор чиқарилмаслигини истардим, чунки Виталий Левченко яхши савиядаги мутахассис. Тўғри, ижрочилар бор, мухлислар қўллаб-қувватламоқда. Лекин ҳамма ҳам Левченконинг ютишини хоҳлаяптимикин? Левченкога сидқидилдан холис ёрдам беряптимикин? Бу ҳам катта савол туғдиради. Гвардиоланинг китобида муаллифнинг шундай гапи бор: "Агар сиз Гвардиолани таклиф қилмоқчи бўлсангиз, хомийлари, хўжайнидан тортиб фаррошларгача ёрдамлашиши, айтган футболчиларини олиб бериб шароитларни яратиб кейингина натижаларни кутинг",- дейилади. Селекция борасида Левченко ўзи истаган футболчиларни жалб қила олдими ёки келган футболчиларни ўйнатишга мажбур бўлдими менга қоронғу. Мухлислар, раҳбарият, футболчилар ҳам бу мутахассисни қўллаб-қувватлаши керак. Уйда "Навбаҳор" устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин вилоят ҳокимимиз Хайрулла Хайитбоевич Бозоров кийим алмаштириш хонасида барчага миннатдорчилик билдирганида Левченкони узоқ табрикладилар. Шу пайтда ўша жойда турган ҳамма ҳам самимий хурсанд эдимикин ёки ичидан бошқа нарса ўтдимикин. Мен мутахассис, мураббий, "Нефтчи" мухлиси сифатида Левченкога имконият беришда давом этиш, керак деб ўйлайман. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Мурод Исмоилов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика