Latest news

20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  59 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Мурод Исмоилов: "Ҳоким кубоги" турнири қизғин кечмоқда" News

Мурод Исмоилов: "Ҳоким кубоги" турнири қизғин кечмоқда"

Куни кеча “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов Фарғонадаги “Рухсор” ФМ радиосига “Ҳоким кубоги-2016” турнири борасида интервью берди.

- “Ҳоким кубоги” турнири азалдан катта қизиқишларга сабаб бўлиб келган, - деб гап бошлади Мурод Музаффарович.  Бироқ айтиш керакки, сўнгги йилларда турнирнинг савияси бироз тушганди. 2016-йилга келиб мусобақа ташкилотчилари биринчи ўринда “Ҳоким кубоги”нинг савиясини ошириш борасида кенг кўламдаги ишларни олиб боришди ва бу ўз самарасини бермоқда. Жорий йилдаги турнирда Олий лиганинг бир қатор кучли клублари ўзларининг асосий таркиблари билан иштирок этишмоқда. Биз ҳам ПФЛ кубогидан кўра, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишни афзал билдик. Мен мусобақа ташкилотчиларидан кейинги йиллари турнирни янада кенг кўламда ўтказишларини, кўпроқ Олий лиганинг кучли клубларини Фарғонага таклиф қилишларини сўраган бўлардим. Фарғона шаҳрида бир-биридан замонавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатиб турибди. Барча шароитлар бор. Тошкентда ёки хориж мамлакатларидаги 10-15 кунлик йиғинларни мана шу Фарғонада ўтказиб, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишса мусобақанинг савиясида янада ошарди. Бу менинг шахсий фикрим. Биласизми, хар йили “Ҳоким кубоги” ўйинлари пайтида об-ҳаво бироз ноқулай келар эди. Ўйинлар асосан қор босган майдонларда ўтарди. Қувонарли томони, бу йили футбол ўйнаш учун ажойиб қуёшли об-ҳаво бўлмоқда ва ўйинчилар ҳам роҳатланиб майдонда тўп тепишяпти. Шунингдек, ўйиндан-ўйинга мухлисларнинг стадионга ташрифи ортаётгани мени қувонтирмоқда. Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат.


- “Ҳоким кубоги-2016”нинг финал босқичига йўл олиш учун қайси жамоанинг имкониятлари кўпроқ деб ҳисоблайсиз ?

- Ҳамма жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайман. “Қўқон-1912” “Андижон”, “Қизилқум” ва албатта “Нефтчи” жамоасида финалга чиқиш учун яхши имконият бор. Қўқон жамоаси ПФЛ кубогида ҳам иштирок этса бўларди. Лекин биз “Ҳоким кубоги”ни танладик. Чунки турнирдаги ўйинларнинг кўплиги, учрашувларнинг зич жойлашуви биз учун жуда қулай бўлди.

- “Нефтчи” жамоасининг шу даражага етишишида сизнинг хиссангиз катта. Жамоанинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?

Албатта. “Нефтчи” хар доим юқори натижаларга эришиб келган жамоадир. Фақат сўнгги йиллардаги муваффақиятларда бироз хиссамиз қўшилди холос деб ўйлайман. Ха, “Нефтчи”нинг ўйинларини кузатиб боряпман. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўйинни ҳам кўрдим. Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди.  Айниқса “Нефтчи” ёшлари жамоаси ҳам яхши шаклланмоқда. Бахром Ҳайдаров ўз шогирдлари билан самарали ишлаётгани билиниб турибди.  “Нефтчи” ёшлари Қўқон жамоасининг асосий таркибига қарши баҳсда ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди.



 - Балки кунлар келиб “Нефтчи”га  яна қайтасизми ?

- Насиб қилса, яна “Нефтчи”га қайтаман. Мана қаранг, хозир ҳам суҳбатга “Нефтчи” либосида келдим. Ниятим, “Қўқон-1912”да ҳам ўз билимларимни ишга солиб Қўқон футболининг ривожига ўз хиссамни қўшишдир. Агар вазият шуни тақозо этса, хар доим “Нефтчи”га келиб меҳнат қилишга ва Фарғона футболи истиқболи йўлида меҳнат қилишга тайёрман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларга доим соғлиқ тилайман. Оилалари тинч бўлсин. Хар доим стадионларни тўлдириб бир-биридан қизиқарли ўйинларни томоша қилишларини тилаб қоламан. Мухлислар хамиша ўз севимли жамоаларининг ўйинларига келиб, футболчиларни юксак даражада қўллашларини сўраб қоламан.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика