Latest news

14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  0 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  4 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  1 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  24 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  2 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  34 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23

Мурод Исмоилов: "Фёдоров бош мураббийлик вазифасини яхши бажармоқда" News

Мурод Исмоилов: "Фёдоров бош мураббийлик вазифасини яхши бажармоқда"

“Нефтчи” – “Бунёдкор” баҳсидан сўнг Фарғона клуби мураббийлар штаби вакили Мурод Исмоилов “Рухсор” ТРК журналисти Ҳожиакбар Жабборовга интервью берди.

Мураббий матбуот вакили билан мулоқотга киришаркан, даставвал “Нефтчи” – “Бунёдкор” ўйини ҳақида гапирди ва Андрей Фёдровнинг бош мураббийлик фаолияти яхши кечаётганини ҳам таъкидлади.

Бугун биз жуда кучли рақибга қарши ўйнайдик, - деб гап бошлади Мурод Исмоилов. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажариб чиройли ғалабага эришишди. Бу натижа билан раҳбарларни ва клуб мухлисларини хурсанд қилдик деб ўйлайман. Бизни буёғига қийин ўйинлар кутяпти ва уларга жиддий тайёрланишда давом этишимиз лозим. Яна бир бор барча “Нефтчи” мухлисларини қутлайман.

-   Мурод Музаффарович, биринчи даврадаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” баҳсида Тошкент клуби катта устунлик қилганди. Лекин бугун ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бу “Нефтчи” клубининг ўсганидан далолатми?
-   “Бунёдкор” яқинда бир қатор қийин баҳсларда иштирок этди. Шунинг учун рақибда бироз толиқиш бор эди. Ундан ташқари “Нефтчи” жамоасининг ўйини ҳам қовушди деб ўйлайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди.

-   Сиз билан суҳбатда бўлганимизда, Мурод Бобожонов ҳақида кўп илиқ фикрлар билдирасиз. Бугун ёш ўйинчи муҳим бўлган голни киритди...
-   Ҳа, албатта. Муроджон голга чанқоқ ҳужумчи. Вазиятлардан фойдаланишга уринади. “Бунёдкор”га қарши баҳсдан олдин “бугун Муроджон гол уради-а” деб яхши ният қилиб тургандик. Ниятимиз амалга ошди. Лекин барибир Мурод ўз устида кўп ишлаши лозим.Келажаги порлоқ йигит.

-   Сўнгги вақтларда бош мураббийлик вазифасини топширганингиз кўп муҳокама бўляпти. Бу воқеаликдан ранжиган мухлислар ҳам йўқ эмас..
-   Нега ранжишади? Соғлиғим борасида муаммо бор. Ман кўп айтаман, биринчи ўринда “Нефтчи”нинг натижаси туради. Қачонки, бирон бир футболчи ёки мураббий жамоадан устун турса, бунда клубга якун ясалади. Ҳамиша клуб манфаатлари биринчи ўринда туриш керак. Шунинг учун бош мураббийлик масаласидаги қарор жуда тўғри бўлди деб ўйлайман. Яратган шукур, дўстим Фёдров бу вазифани яхши бажаряпти. Мен эса елкама-елка бирга меҳнат қиляпман. Андрей Фёдров билан менинг ғояларим деярли бир йўналишда. Бизнинг асосий мақсадимиз, ўйлаган ғояларимизнинг амалга ошиши ҳисобланади. Мана Яратганга шукур меҳнатлар секин-аста самара беряпти. Биласизми, мен нимани тарафдориман ? Фарғонада доимо мазмунли футбол бўлсин.

“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика