Latest news

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  21 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Мурод Исмоилов: "Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман" News

Мурод Исмоилов: "Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман"

"Нефтчи" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
- Бугунги ғалаба билан барча муҳлисларимизни ва жамоага бефарқ бўлмаган жонкуяр инсонларни табриклаб қоламан, - деб гап бошлади Исмоилов.  

Ўйин хусусида тўхталадиган бўлсам, бугун бизда жуда кўплаб имкониятлар бўлди. Омад дегани ҳеч келавермади. Ҳамма гувоҳи бўлди биз биринчи бўлимда қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Ҳа деганда тўп киравермади. Йигитлар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди.

- Бугунги ўйинда руҳий томондан қийин ғалабага эришдик. "Динамо" жамоасида ҳам стандарт вазиятлардан яхши имконият бўлди. Шогирдларим ўйин давомида ҳеч қандай пала-партиш ўйин намойиш этишмади. Жамоа энди-энди мен истаган комбинацион ўйин намойиш этишни бошламоқда. Майдонимиз ҳолати ҳозир ҳам кўнгилдагидек эмас. Шу боис ҳам мавсум бошидан бери ўз майдонимизда яхши тўп суришга ҳаракат қиляпмиз.

- Туркия йиғини давомида биз таркибимизни ва жамоа ўйинини шакллантиришга эришган эдик. У ердаги майдонларда жамоа мазмунли ўйин намойиш этаётган эди. Чемпионатимиз бошланиши билан майдонимиз аҳволи яхши эмаслиги боис мазмунли ўйин намойиш эта олмадик. Мана бугун бунга эришдик деб айта оламан.

- Бугунги ғалабада мураббийларимизнинг ҳиссаси ҳам муҳим ўрин эгаллади. Сергей Лебедов, Андрей Фёдоров, Александр Евстафеев, Шерзод Раимжоновларнинг меҳнатларига урғу бериб ўтишни истардим. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизга ва бутун Фарғона аҳлига ғалаба тортиқ этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Мурод Исмоилов.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика