Latest news

19:08Суперлига. "Машъал" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  20 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2

Мурод Исмоилов: "0:4га ҳеч қандай изоҳ йўқ" News

Мурод Исмоилов: "0:4га ҳеч қандай изоҳ йўқ"

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Мурод Исмоилов қатнашди.

"Бугун умуман ўйин қовушмади. Бу ерда ҳеч қандай изоҳ йўқ. Ўйинни кўриб чиққанимиздан кейин фикр билдиришим мумкин", - дейди Мурод Исмоилов.

-   Жамоа нега бу даражада суст ўйнади?
-   Бу нарсани тушунтириб бериш қийин. Чунки жамоани шакллантиришда ман бевосита иштирок этганман, демак, мен айбдорман.

-   Миржалол Қурбонов нега алмаштирилди?
-   У ўйинга тайёр эмас экан. Анча вақт бетоб бўлиб юрганди, ҳаракат қилдик, лекин тайёр бўлмади.

-   Жамоага нима етишмади?
-   Бизга кўп нарса етишмади. Рақиб кучли, хатоларимизни кўрдик.

-   Чизиқлар орасида боғлиқликни кўрмадик!? Бу ўзгаришлар билан боғлиқми?
-   Таркибда ўзгаришлар кўп бўлди. Янги футболчилар кўп. Шундай бўлсада, биз яхши ўйин кўрсатишимиз керак эди.

-   Жамоа фақат Зокировга ўйнади? Бошқачароқ кўрсатма берилса бўлмасмиди?
-   Кўп кўрсатмалар бергандик, аммо улардан фойдалана олмадик. Яна қайтараман, футболчиларни танлашда адашганман. Лекин бундан учрашувлар бўлади, ўйин чиқмади.

-   Ўйинчи танлашда хатолик шу ўйин билан боғлиқми ёки селекция?
-   Бу ўйинга ҳам, селекцияга ҳам.

-   Бир вазиятда футболчингиз қулай имконият бўлишига қарамасдан дарвозага зарба бермади. Киши шубҳаланиши мумкин?
-   Шубҳа хаёлимда йўқ. Ўша вазиятда маҳорат роль ўйнади. Мен йигитларимга юз фоиз ишонаман.

-   Ўринбосарлар сафида иқтидорли ёшлар борми?
-   Ёшлар бор, аммо ҳали уларга вақт керак. Аммо очиғини айтаман, уларнинг сони у қадар кўп эмас.


Фурқатбек Нишонов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика