Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Мураббийлар, Сизларга нима бўлаяпти? News

Мураббийлар, Сизларга нима бўлаяпти?

Ақл ўргатадиган ёшда эмасман. Мен билан бирга ўсган футболчилар кейинчалик мураббийлик соҳасини танлаганларида бир нима десам бўлади, лекин...

Лекин ҳозир кўриб турганларим ҳақида қисқача ёзмасам бўлмайди. Эски даврни ҳам кўрдим. Мураббийларда "солидарность" бўларди. Юрий Саркисян "Нефтчи"да ишлаб турганида Баҳром Ҳакимов Фарғона ҳокимини олдига бориб мени Вазгеновични ўрнига қўйинг демаган. Виктор Жалилов ишлаётган пайти Равшан Муқимов "Навбаҳор"га ўзини тавсия қилмаган. Ёки Тўра Шоймардонов "Локомотив"ни бошқараётганда Усмон Тошев "темирйўллар"га бориб бошлиққа "мени "Локомотив"га бош мураббий қилинг, хизматингизга тайёрман", деб қўлини кўксига қилиб турмаган, ғурур бўлган барча мураббийларда! Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмаган.

Айнан шулар даврида биз росмана футбол кўрдик! Ҳозирчи, ҳозир кўп эшитаяпман. Ҳамкасбининг ўрнига акахонларни ишга солиб жойга эга чиқишга бўлаётган ҳаракатларни. Ҳамкасбининг инқирозини кутаётган баъзи мураббийчалар чиқиб қолди. Эртага кўзга қандай қараш ҳақида ўйлаяпсизми?

Демак Сизни фақат пул қизиқтираётган эканда, нима бўлса ҳам мураббий бўлсам дейсиз? Футболда бошқа лавозимлар ҳам бор. Скаут бўлинг, болалар мактабида бошқарувчи бўлинг, техник директор лавозими бор.

Абрамовдан ўрганинг, қилич келса ҳам бошини эгмайди. Ўша ёмон Бабаян ҳам бировга иш сўраб бормаган, ваҳолангки "Пахтакор"да ишлаган пайти анча баққуват жамоалар бўлган. Инилеевдаги камтарлик қолмаяпти. Жалилов ҳам бировнинг мушугини "пишт" демаган. Мирсодиқов ҳеч қачон ҳамкасбининг оёғига болта урмаган. Ҳайдаров фақат чақирсаларгина борган. Қосимовда кўрдик, қийин паллада ҳам кетмагани. Ундан аввал 2 йил сабрли бўлди. Ҳозирги аксар ёш мураббийлар эса...


Бундай гап сўзлар кўпайиб кетди. Эртага бу мураббий футболчига ҳалолликни ўргата оладими, футболчи биладику ҳаммасини. Ичида "ўзингни тўғирлаб ол аввал", демайдими?

Ана шунақа.

Rating: +66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика