Latest news

20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  0 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  4 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  0 18:50Ўзимизнинг карикатура. Ҳамшаҳарларнинг дарди бир  2 18:28ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади  0 18:07Сюрпризларсиз: Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  1 17:41Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Александр Лобанов... Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчилари ОФКнинг "B" лицензиясига ўқимоқда  7 17:26Transfermarkt Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархларини янгилади. Алиқулов ва Турғунбоев қанча бўлди?  0 17:10"Арсенал" ижарадаги футболчисини сотиш ниятида  0 16:48Франция Кубоги. 1/16 финал жуфтликлари  0 16:20Миллий спорт мукофоти-2024. Нодир Тўйчиев – йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси, ЎФА – йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси!  2 15:57Миллий спорт мукофоти-2024. Абдуқодир Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси!  6 15:39"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди  5

Мураббий керак News

Мураббий керак

Навбатдаги мағлубият ва навбатдаги мазмунсиз футбол ўзбек футбол ишқибозларини дилини хира қилди.

Кеча Теҳронда Эрон терма жамоаси мундиал чиптасини расмийлаштирди. Бунга Ўзбекистон терма жамоасининг бўш ўйини ва дарвоза томон бирорта аниқ зарба бера олмагани ёрдам берди.

Ўйиндан олдин Бабаяннинг ўрнига матбуот анжуманида иштирок этган Жалилов "Эронга совғамиз бор", деганди.

Ҳа, кеча Эрон терма жамоаси ўзининг энг қимматли совғасини олди. Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси расмийлаштирилди.

Ютқазганимиз бу катта бир шов-шув эмас. Бабаян қўл остида Сурияга ютқаздик, Эронга ўзимизни уйимизда енгилдик. Теҳронда Эронга имкониятни бой беришни кутилмаган натижа демаган бўлардим. Шунчаки Тошкентда ҳам, Теҳронда Эрон дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олмаганимиз, хавфли ҳужум содир этолмаганимиз, ҳужум чизиғида гол урмаса ҳам ўйнайдиган Сергеевни ўрнига футболчи туширмаганимиз алам қилди.

Ҳа, бизда муҳим баҳс олдидан бир қатор йўқотишлар бор эди. Ўйин бошланиши билан Денисовни ўрнида ўйнаган Станислав Андреев ҳам камига жароҳат олди. Яна бир катта йўқотиш. Унинг ўрнига барча захирадан иккинчи чап қанот ҳимоячиси сифатида чақирилган Фарруҳ Сайфиевни тушишини тахмин қилаётган бир пайтда, Бабаян Даврон Ҳошимовни майдонга ташлади.


Даврон ўнг қанот ҳимоячиси, ўнг қанотда эса Шораҳмедов ўйнаётганди. Ҳошимов чап қанотда ўйнамади, ўнгга ўтди. Шораҳмедов эса ўзи учун ғалати ва ноқулай бўлган чап қанот ҳимоясидан жой олди.

Энди қаранг, ўзи шундоқ ҳам чап қанотимиз Денисовнинг жароҳатидан кейин кучсизланганди. Андреев унинг иккинчи муқобил варианти эди. Стаснинг жароҳатидан кейин Сайфиев тушса, нисбатан Шораҳмедовдан кўра чап қанотда фойдалироқ эди. Чунки чап қанот Сайфиев ҳар доим ўйнаб юрган жой. Бу жароҳат, яна бир йўқотиш камлик қилгандек, мажбурий ўзгаришдан кейинги танлов ҳам йўқотишларнинг давоми бўлди.

Даврон Ҳошимов аслида кичик жароҳати туфайли захирага қолдирилган ва ўрнига Шораҳмедов тушганди.

Шораҳмедовнинг чап қанотга ўтиши, кичик жароҳати билан ўйнаган Ҳошимовнинг ўнгдан жой олиши ҳимоядаги иккала қанотларимизни кучсизлантирди. Чап қанотдаги йўқотишни ўрнини қоплаймиз деб, ўнг қанотни ҳам, чап қанотни ҳам кучсизлантирдик.

Ваҳоланки ўшанда Андреевнинг ўрнига Сайфиевни тушириш орқали масалани осонроқ ечса бўларди.

Йўқ, биз чигалроқ, тушунарсиз қарорларни қабул қиладиган Бабаяннинг ўжарлигига гувоҳ бўлдик.

Таркибдаги жароҳат олган футболчиларимизнинг йўқлиги мағлубиятга сабабчи, буни бахона сифатида кўрсатиш ярамайди. Бу қандайдир клуб эмас, таркибдаги мавжуд футболчилардан биттаси жароҳат олади ва унинг ўрнида муносиб захира футболчиси бўлмаса. Бу терма жамоа. Ўзбекистон терма жамоасида чап қанотда ўйнай оладиган футболчилар етарли. Фақат уларни барча жароҳат олганда номига чақириш эмас, балки чақиргандан кейин мажбур бўлганда ҳеч бўлмаса майдонга тушириш, уларнинг имкониятини кўриш керак.

Йўқ, мажбур ҳолатда ҳам бошқа позицияда ўйнайдиган футболчини туширсак, нега ўша футболчини таркибга жалб этилди?

Терма жамоага жалб этиладиган 23 нафар футболчининг барчаси асосий таркиб футболчисидек қаралиши, уларнинг барчаси керакли пайтда майдонга тушиб, бемалол ўйнаши керак. Бизда эса аксинча. Бошланғич 11талик ва захирадан тушадиган навбатчи футболчиларимиз аниқ.



Ўйин амалиётисиз қолиб кетган Егор Кримец дисквалификация ёки жароҳат олмаса ҳеч қачон асосий таркибдан тушмайди. Кеча эса айнан Егорнинг хатосидан кейин Азмун Лобановнинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи голда эса Анзур Исмоилов Тареми қаршисида ҳеч нарса қила олмади. Анзур Исмоиловга ҳам рақобатчи йўқ таркибда. Рақобатчини излаш ёки уни кўриш мураббийни иши. Анзур йиғинда бўлса, ўртоқлик учрашувими, назорат баҳсими, расмий ўйинми ким майдонга тушиши аниқ. Қолганларга имконият берилмайди.
Ваҳоланки ҳозирги пайтда ўйин амалиётисиз қолиб кетган Кримецдан кўра, Шерзод АЪзамов ёки Рустам Ашурматов яхши вариант эди. Уларни ўртоқлик учрашувлари орқали чиниқтириб, керакли пайтда фойдаланиш учун тараддуд кўрилмаган. Аъзамовку умуман ушбу йиғинга ҳам жалб этилмаганди. Бу эса кимни хатоси?

Жароҳат олган футболчиларни йўқлиги, ёки бошқа сабаблар эмас, мураббий хатони ўзидан қидириши керак. Яна қайтарамиз, бу клуб эмас, терма жамоа. Терма жамоада доим танлов бўлган. Бутун дунёда шундай. Терма жамоада асосий таркиб деган тушунча бўлмаслиги керак. Бизда ҳам йўқ аслида. Фақат бизда Бабаян таркиби, деган атама мавжуд.

Бабаян терма жамоа рулига келганидан кейин Санжар Турсунов аввалига доим терма жамоадан чақирув олди. Лекин доим захирада қолдирилди. Захирадан майдонга тушиш ҳам Турсуновга бир неча дақиқага насиб этганди. Ёки Фозил Мусаевчи? Эслай оласизми Мусаевдан қайсидир ўйинга фойдаланганлигини?

Ўртоқлик ўйинлари нима учун ташкил этилади? Бабаяннинг ўзининг қараши ва ўзининг услуби бор. Хоп, тушундик. Лекин мураббий иккинчи ва учинчи режаларни, ҳар бир чизиқ учун қолган муқобил вариантларни ҳам синаб кўриши, уларни захирада тайёр ҳолда ушлаб турмоғи керак эмасми?

Дарвозада фақат Лобанов, ҳужумда доим Сергеевни тушириш керак деган қоида йўқ Жаҳон чемпионати саралаш босқичида.

Бабаян терма жамоага келганидан кейин Нестеров бирорта расмий ўйинда майдонга тушмади. Лекин ўртоқлик баҳсларида ўйнади. Элдорбек Суюнов эса ўртоқлик учрашувларида ҳам ўйнагани йўқ. Суюнов терма жамоага номига келиб кетадиган дарвозабон бўлиб қолди.



Терма жамоа тарихидаги энг кучли таркибни шуғуллантиряпман, деган мураббий ҳар сафар ўйиндан кейин оптимал таркибда ўйнай олмадик, дейиши ғалати эмасми?
Терма жамоа тарихидаги энг кучли таркиб дейилдими, дейилди. Наҳотки Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли таркибда ҳар бир позицияда Бабаяннинг критерияси бўйича асосий таркиб футболчисини алмаштира оладиган футболчи йўқ?

Бабаяннинг критерияси бўйича ҳозирги таркиб энг кучлиси. Лекин унинг критерияси бўйича, масалан Ҳайдаров, Аҳмедов ёки Денисов жароҳат олса, уларни ўрнини тўлдира оладиган футболчи йўқ.

Эрон билан ўйинда бизга нима етишмади?

Омад. Учрашувдан олдин ҳам айтгандим, бугун ҳамма нарса омадга боғлиқ деб.

Чунки биз Эронни қандайдир тайёрланган режа ёки тактик ўйин билан ютишимиз ҳозирги вақтда имконсиз. Сабаби, бизда тактик ўйиннинг ўзи йўқ. Бу нафақат мени, журналистлар ёки мухлисларни фикри, балки мутахассислар ҳам айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси қандай тактикада ўйнаётганига жавоб бера олишмаяпти.
Ушбу саралаш босқичидаги ютган ўйинларимизни омад эвазига қўлга киритганимизни барча билади.

Кеча ҳам биргина умид омаддан эди. Ҳужум қилолганимизда балки омадимиз келиб тўп дарвозадан ўрин олиши мумкин эди. Лекин Эронга қарши ҳар иккала учрашувда ҳам дарвозага тўғри зарба бера олмадик.

Бунақаси ҳали бўлмаган. Умуман Бабаяндан олдин бошқа бир мураббий қўл остида, қайсидир жамоага қарши ўйинда дарвозага аниқ зарба беромаганимизни эслолмайман.

Тасаввур қилинг, Бабаян бошчилигида омад эвазига мундиал чиптасини қўлга киритдик. Ҳозир Эрон қаршисида дарвозага аниқ зарба бера олмаяпмиз. Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида кейин нима қиламиз?

Дарвоза томон бирорта аниқ зарба йўқ. Бабаян жамоасининг ўйинига энг яхши ва аниқ таҳлил мана шу статистик факт.

Таҳлилга ярамайдиган ўйин. Терма жамоамизнинг ўйини Аҳмедовнинг ҳаракатларига боғланган. Тўп марказда Аҳмедовга келади ва Одил кейин олдинга ўтиб, бир нарса ўйлаб топиши шарт. Ёки стандарт вазиятларидан ўз омадимизни қидирамиз. Терма жамоамизнинг ҳозирги ўйин фалсафаси шундан иборат.

Яхши ҳам бир пайтлар ўзбек футболига Непомнящий Аҳмедов деган номни ташлаб кетган. Ўша ўша бирон мураббий ёшлар ичидан янги Аҳмедовни кашф қила олмади. Бу ўзбек мураббийларининг фожеаси. Яхши футболчи қолмаганми? Унда бизда истеъдодлар кўп деган иборани ишлатманг. Агар ишлатсангиз имкон беринг ўша яхши футболчига!

Аҳмедовнинг индивидуал ҳаракатлари билан Яман, Филиппин ёки боринг мана Қатарни доғда қолдиришимиз мумкин. Лекин Одилнинг имконияти, потенциали Эрон ёки Жанубий Кореяни бир ўзи таслим қилишга етмайди. Бу имконсиз. Масалан кеча Одил Аҳмедовнинг ўйини умуман қовушмади. Терма жамоани ўйини биргина футболчига боғланмаслиги лозим. Лекин мураббийда тактика бўлмаса биргина футболчига боғланиб қолади.



Мураббийда тактика бўлмаса ҳам ўйнаяпмиз. Лекин мураббий ҳеч бўлмаса таркибни тўғри танлашни билиши керак. Ҳа, таркибда кимни ўйнатиш ва кимга ишонч билдиришни биз ҳал қилмаймиз. Бу мураббий ваколатидаги иш ва унга ҳеч ким аралаша олмайди.

Бизнинг критеримиз бўйича таркибни ҳам танлай олмаётган мураббийни истеъфога чиқариш пайти келмадимикан?

Олдинда яна иккита тур бор. Кўп нарса бугунги Қатар - Жанубий Корея ўйинига ҳам боғлиқ. Лекин ишонинг, бизда охирги тургача ҳам имконият бўлади. Фақат бу имкониятни бирорта бошқа мураббий билан синаб кўрайлик.

Ким келса ҳам иккита ўйинга келишиб олиб келиш керак. Чиқаролмаса ҳам кескин танқид бўлмайди. Чунки вақт жуда тиғиз. Шунчаки бошқага имконият бериб кўрайлик, назарий жиҳатдан олиб кўрилса, ҳали имкониятлар ёмон эмас. Шунчаки терма жамоа ўйинига бироз ўйин қўшиши керак. Терма жамоага мураббий керак. Чиқмаган жондан умид деганларидек...

Гап мундиалда ҳам эмас, умуман Ўзбекистон терма жамоаси футбол ўйнаши керак. Осиёда Ўзбекистон деган номимиз борлигини унутмайлик.

Шаҳбоз Беғамов

Rating: +149   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика