Latest news

23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  1 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  7 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  20 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  9 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  83 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  9 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  3

Мунтари ва Боатенг Гана терма жамоасидан ҳайдалди News

Мунтари ва Боатенг Гана терма жамоасидан ҳайдалди

Гана терма жамоаси етакчилари Кевин-Принс Боатенг ва Салли Мунтари учун Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати муддатидан аввал якунланди.
Бугун ҳар икки футболчи терма жамоа жойлашган меҳмонхонани тарк этишди. Бундай қарорга бош мураббий Квеси Аппиа келган.

Гап шундаки, жамоанинг тонгги йиғилишида Аппиа иккала футболчига мурожаат қилиб, маҳаллий вақт билан соат 10.00гача меҳмонхонани тарк этишга чақирган.

Маълумотларга кўра, икки кун аввалги машғулот чоғида Мунтари ва Боатенг уришиб кетишган. Бу воқеа Кевин-Принснинг бош мураббийни ҳақорат қилганидан сўнг бошланган. Мунтарига жамоадошининг бош мураббийга айтган сўзлари ёқмаган.

Натижада даҳанаки жанг бошланган. Бу эса ҳақли равишда ҳар икки футболчининг терма жамоадан ҳайдалиши билан якун топди. Яқингача Мунтари ва Боатенг “Милан” шарафини ҳимоя қилишган ва қалин дўст бўлишганди.

Гана терма жамоасига оид яна бир маълумот, бугун мамлакат футбол федерацияси томонидан ваъда қилинган 3 миллион доллар меҳмонхонага етказилган. Хабарларга кўра, ҳар бир футболчи тахминан 100 минг доллардан мукофот пули олган. Айтилишича, Боатенг ва Мунтарига бир цент ҳам берилмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика