Latest news

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? News

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми?

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ Туркиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг охирги босқичини Тошкентда ўтказмоқда.

Терманинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Қудрат Худойқулов билан кичик суҳбат ўтказдик. Ҳужумчи амплуасида ҳаракат қиладиган футболчимиз 2021 йил ампутантлар ўртасида ташкил этилган Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида қатнашиб, “Шаҳинбей” (Туркия) клуби сафида чемпионликни қўлга киритган.

2021 йилги турнир Газиантеп шаҳрида бўлиб ўтган ва унда 5 та жамоа қатнашган. “Шаҳинбей” финалда Варшаванинг “Легия” жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этишга эришганди.

Тактика ҳақида

“Ҳозирда 2 асосий ҳимоячимиз бор. Улардан умидимиз катта. Қийин бўлади, лекин чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Энг қийин гуруҳга тушганмиз. Польша ва Испания кучли жамоалар, Африка вакили бўлган Танзания билан эса ўйнаса бўлади. Мусобақа мезбони Туркиядан ташқари, Польша, Бразилия ва Африкадан Либерияни фаворитлар қаторига қўйган бўлардим”

Туркия чемпионатига қандай йўл олиш мумкин?

“Мундиалда барча клублар футболчиларни кузатади. Ампутантлар футбол клублари ўртасидаги миллий биринчиликлар Европанинг 3 мамлакатида бор – Туркия, Польша ҳамда Англияда. Профессионал даражасидаги эса барибир Туркияда. 34 та клуб мавжуд – 14 таси Суперлига, 10 тадан биринчи ҳамда иккинчи лигаларда.

Ҳозирги клуби

“Айни вақт Анқаранинг “Отто” жамоаси аъзосиман. Университет қошида очилган ва юқори ўринлар учун курашади. Насиб бўлса, шу ердаги ўқишга кириш ниятим бор”.

Шунингдек, 2021 йил “Шаҳинбей” билан яна бир ҳамюртимиз Қудрат Тўрахўжаев ҳам ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган. Унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

“Дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Зоҳид Тошхўжаев ҳисобланади. Бўлажак мундиал 3 нафар кипер билан йўл олмоқдамиз. Суннат, мен ва яна бир адашим Қудрат. Асосий таркиб аъзосиман. Агар қандайдир муаммолар юзага келса, захира дарвозабонларимиз ҳам жисмонан тайёр ҳолатда”.

Кумири

“Барча футболчиларнинг ўзи тақлид қиладиган севимли ўйинчилари бор. “Реал”га мухлисман, аммо Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинларини эътироф этган бўлардим. Ҳақиқатан кучли дарвозабон”.

Гуруҳдаги рақибларнинг киперлари ҳақида

“2021 йил Туркияда легионер сифатида фаолият олиб бордим. “Шаҳинбей” жамоасига таклиф қилишди ва Чемпионлар Лигасида Польшанинг “Легия” клубига қарши тўқнаш келганмиз. Уларнинг кипери мамлакат терма жамоаси асосий дарвозабони ҳисобланади. Аммо Танзания ҳамда Испаниядаги ҳамкасбларим ҳақида маълумотга эга эмасман”.

Ҳозирги фаолияти

“Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Туркия клубларидан яна таклиф бўлиши эса Жаҳон чемпионатига боғлиқ. Мундиалларда клублар томонидан жуда кам ҳолатларда дарвозабонларга талаб бўлади. Туркиянинг ўзида ҳам етакчи клублар бор ва рақобат кучли. Қийин масала”.

Расмда: чапда - Қудрат Худойқулов, ўнгда - Қудрат Тўрахўжаев

Давоми бор...

Элдор Акмурзаев суҳбатлашди

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика