Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Мундиал олдидан. Сардор Азимов: "Биз ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз" News

Мундиал олдидан. Сардор Азимов: "Биз ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Янги Зеландияга жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Жаҳон чемпионатига муносиб тайёрландик. Олиб борилган тайёргарлик ва машғулотлар самарасини чемпионатдаги ўйинларда кўрамиз. Биринчи марта бундай катта турнир олдидан турибман ва шу боис ҳаяжон бор. Буни инкор этмайман. Чемпионатда яхши иштирок этиш ва боримизни бериб ўйнаш асосий мақсадимиздир", - дейди Сардор Азимов.

- Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жамоанинг салоҳияти қай даражада етади?


Ҳамма футболчимиз тайёр ва ҳамма бир бир учун битта жамоа бўлиб ҳаракат қилади. Аҳил жамоамиз бор. Ярим финалга чиқишни уддалаш керак. Мен бунга ишонаман.

- Рақиблар сафидаги футболчилар Европанинг топ клубларида ўйнамоқда. Бу уларни кучини баҳоламаяпдими?

Йўқ, бу таъсир ўтказмайди. Йиғинлар давомида Португалия ва Уругвайлар билан назорат ўйинларини ўтказдик. Албатта бу шунчаки назорат ўйини лекин биз бу ўйинларда улардан кўра яхшироқ ўйнадик дея оламан. Германия бўлгани билан улардан қўриб ўтиришга хожат йўқ. Ҳаммамиз бир хил инсонмизку. Олдингига нисбатан умуман қўрқув йўқолиб кетган. Бу рақиблардан қўрқмаймиз. Европа футболига ҳам ўргандик.

- Жамоанинг руҳиятини борасида фикрлар қандай?

Ҳамма руҳан ва жисмонан тайёр. Худо хохласа биринчи ўйинга тўла тайёрмиз.

- Биринчи ўйин Гондурасга қарши бўлади. Рақиб жисмонан жуда бақувват футболчиларга эга. Бу уларга устунлик бериши мумкинми?

Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлади. Ўзимизга бўлган ишончни ортиши учун мана шу ўйин жуда катта аҳамиятга эга ва қийинидир. Германия билан ҳам ўйинга ишонч билан тушамиз ва пала-партишликни кўрмаймиз. Ҳар бир чизиқ рақобат билан тўлдирилган. Ким бошланғич таркибда тушса қолган барча футболчилар уни қўллаб-қувватлаб туради. Ким захираан тушса ўйинни кучайтира олади ва жамоа учун фойдали бўлади. Ҳаммаси жамоа учун, ҳамма жамоа учун.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика