Latest news

14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми ёки йўқ? Қарорни ҳозир қабул қилиш керак. Кападзеда тажриба камдир, аммо..."  0 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  5 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  34 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  7 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  12

Мундиал олдидан. Миржамол Қосимов: "Ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ" News

Мундиал олдидан. Миржамол Қосимов: "Ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозир энг муҳим баҳслар олдида турибмиз. Шу боис тайёргарлик ҳам жуда яхши бўлган. Ҳамма йигитлар маъсулиятни сезган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Пухта тайёргарлик кўрилган энди чиройли ўйин кўрсатиб юруғ юз билан қайтишни ният қилмоқдамиз. Кайфиятлар жуда юқори ва буни охиригача сақлаб қоламиз деб ўйлайман", - дейди Миржамол Қосимов.

- Белгиланган маррагача етиб боришга жамоанинг салоҳияти етадими?

Албатта, ҳамма нарсани имкони бор. Энг кераклиси машғулотларда чин дилдан ишлаб, буни майдонда кўрсатишдир. Ҳар қандай ютуқни қўлга киритса бўлади.

- Германия ёки Гондурас таркибидаги жуда юқори савияли футболчиларни кўплиги футболчиларини чўчитмаяпдими?

Йўқ. Умуман бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Нега чўчишимиз керак? Тўғри улар Бундеслигада ўйнаши мумкин лекин улар ҳам биз қатори футболчи. Спортда битта ибора бор ҳеч қандай рақибдан қўрқма. Биз ҳам ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ. Энг кераклиги футболчиларни ўзида бўлган хохишда. Ҳаракат қилса уддаласа бўлади .

- Ўтказилган назорат ўйинлари мос равишда Португалия (Германия мисолида), Уругвай (Гондурас мисолида), Янги Зеландия (Фиджи мисолида) билан бўлиб ўтди. Бу ўйинлар орқали рақибларни имкониятини қай даражада эканлигини билиб олишга эришдиларингизми?

Юқорида айтиб ўтилганидек мана шу назорат ўйинларида рақибларни имконият учун қулай бўлди. Уларга қарши шу рақиблар мисолини тасаввур қилса бўлади. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнашдан қўрқмаймиз.

- Жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз ?

Ҳар бир футболчи учун энг катта қадам мана шу жаҳон чемпионати бўлади. Шу боис Зеландияга бориб, энг кучли ўйинларимизни намоиш этиш ва Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қилишдир. Европадан келаётган мураббийларни назарига тушиб хориж клубларда ўйнашдир.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика