Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  0 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

Мундиал олдидан. Иброҳим Абдуллаев: "Германиядан кўра Гондурас хавфлироқ рақибдир" News

Мундиал олдидан. Иброҳим Абдуллаев: "Германиядан кўра Гондурас хавфлироқ рақибдир"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари Янги Зеландияга жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди.
Иброҳим Абдуллаев жамоамизнинг муваффақиятли иштирок этишига тўла ишонмоқда.

"Тайёргарлик аъло даражада кетмоқда. Барча футболчи жаҳон чемпионати учун максимал тайёрганлик кўрди. Ташкил етилган кўплаб йиғинларда жамоавий ўйинни йўлга қўйишга ҳаракат қилинди. Умуман йигитларни кайфияти ҳам, тайёргарлиги ҳам аъло. Муваффақиятли иштирок этишимизга ишонаман" , - дейди Иброҳим Абдуллаев.

- Иброҳим, агар мана шу таркибга эътибор қаратадиган бўлсак энг кўп футболчи ҳимоя чизиғи вакилларидир. Бу чизиқда рақобатни кўплигидан далолатми ?

Умуман ҳимояда балки бошқа чизиқларда ҳам энг кучли футболчилар йиғилган. Энг муносиблар жалб этилган деб ўйлайман. Ҳимоя чизиғида жароҳат ва четлаштиришлар кўп бўлади. Шу боис кўпроқ олинган бўлса керак.

- Ҳимоячи сифатида рақиб таркибидаги ҳужумчиларни қай даражада ўргандиларинг?

Биз ҳар куни рақибларни ўйинини кўриб бормоқдамиз. Менга Германиядан ҳам кўра Гондурас кучлироқ кўринмоқда. Ҳар икки жамоанинг ҳужумчиларини кузатиб бормоқдамиз ва керакли футболчилар ҳақида маълумотларга егамиз.

- Гуруҳдаги жамоалар ичида терма жамоамизни кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай ?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини юқори баҳолайман.  Гондурасми? Германиями уддаласак бўлади. Бизни асосий мақсадимиз мана шу чемпионатда футболимизга янги натижа олиб келишдир. Ўтган жаҳон чемпионатларида қайд етилган натижани яхшиламоқчимиз. Камида ярим финални ўйнашни истаймиз.

- Жамоанинг етакчилари орасида ўйинни ўз қўлига олишига муносиб футболчиларимиз борми ?

Термадаги кўплаб футболчилар етакчилик қила олади. Уларнинг кўпчилиги аллақачон ОЧЛ, Ўзбекистон чемпионатида клубларининг асосий ўйинчиларига айланиб улгурган. Нафақат "Бунёдкор" балки "Насаф" ва "Пахтакор" клубининг футболчилари ҳам термада етакчиликни қўлига ола билади. Бу жамоада асосан етакчиларга емас жамоавий ўйинга эътибор қаратилади.

- Жаҳон чемпионатида нималарни кутмоқдасиз ?

Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш биринчи мақсадимиз. Мухлисларга чиройли футбол кўрсатишни истаймиз ва юртимиз байроғини юқорига кўтариб келишни истаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика