Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  15 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  13 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  23 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  45 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Мундиал дебютанти Аргентинага қаршилик қила олмади News

Мундиал дебютанти Аргентинага қаршилик қила олмади

Мундиал тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугун жаҳон чемпионатининг 11-ўйинини ҳам ўтказиб олдик. Кечагина бошланган футбол байрами, бирпасда ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.
Бразилиянинг машҳур "Марокана" стадионида Аргентина ва Босния ва Герцеговина жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.



Учрашув Аргентинанинг тезкор ҳужуми билан бошланди. Аргентина рақиб жарима майдончаси олдида ўзи учун жарима зарбаси ишлаб олди. Мессининг жаримадан узатиб берган тўпига Рохо боши билан зарба берди ва тўп йўл-йўлакай Колашинацнинг оёғига тегиб, кутилмаганда дарвозадан жой олди, 1:0.

Бундай стартни кутмаган мундиал дебютантлари ўзларини йўқотиб қўйишмади ва тезда олдинга интилишди. Шу куни Босния ва Герцеговина терма жамоаси таркибида ҳаракат қилган Мисимович ва Хайровичларнинг фаоллиги эвазига мундиал дебютантлари бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Хусусан, уч-тўрт маротаба жарима зарбаси тепишди. Лекин гоҳида аргентиналик посбон Ромеро маҳорат кўрсатган бўлса, баъзи вазиятларда босниялик футболчиларга тажриба камлик қилди. 


Умуман олганда биринчи бўлимни боснияликлар яхши ўтказа олишди. Аргентина борасида бу фикрни юрита олмаймиз. Тўғри, аргентиналиклар жуда яхши тарзда ҳимоялана олишди ва рақибга асосан ўз жарима майдончалари олдида имконият қолдиришмади. Аммо ҳужум қилиш борасида бироз оқсашди.

Аргентина учрашувни беш ҳимоячи билан бошлаганига ҳам бунга сабаб бўлди.

Иккинчи бўлимда вазият тамомила ўзгарди. Алехандро Сабелла танаффусдан сўнг бирдан иккита ўзгаришни амалга оширди. Ҳимоячи Кампаньяро ўрнига Гаго ва ярим ҳимояда ҳаракат қилган Макси Родригез ўрнига ҳужумчи Игуаинлар майдонга ташланди. Бу эса жамоа ўйинига ўзгартириш олиб кира олди. Аргентина иккинчи бўлимда биринчисига нисбатан анча ҳужумкор ўтказди. Мессининг фаол ҳаракатларини кўп маротаба рақиб ҳимоячилари "ўқий" олишаётганди. Лекин учрашувнинг 65 - дақиқасига келиб, Игуаин билан "девор" услубида комбинация қилган Месси ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан Бегович дарвозасини ишғол эта олди, 2:0!

Лекин Босния ва Герцеговина жамоаси бу голдан кейин ҳам тақдирга тан бермай олдинга интилишда давом этишди. Захирадан майдонга туширилган Ведад Ибишевич ўйиннинг 84 - дақиқасида Ромеронинг оёқлари орасида тўпни дарвоза жойлаб қўйди, 2:1. Қолган дақиқалар мобайнида боснияликлар хавфли вазиятлар ярата олишмади.

Шундай қилиб, Аргентина мусобақани ғалаба билан бошлади. Босния ва Герцеговина эса ўзининг илк ўйинида мағлубиятни тан олишига тўғри келди. 


ЖЧ-2014. "F" гуруҳи, 1-тур.

Аргентина - Босния ва Герцеговина 2:1
16 июнь. 03:00

Голлар
: Колашинац (3 - ўздарвозасига), Месси (65), Ибишевич (84)

Бош ҳакам: Жоел Агуилар (Сальвадор)
Ёрдамчи ҳакамлар: Виллиам Торрес (Сальвадор), Жуан Зумба (Сальвадор)
Захира ҳаками: Жамол Ҳаимуди (Жазоир)

Аргентина: Ромеро, Гарай, Кампаньяро (Гаго, 46), Сабалета, Ди Мария, Месси, Родригез (Игуаин, 46), Маскерано, Рохо, Фернандез, Агуэро (Биглиа, 87).

Босния ва Герцеговина: Бегович, Бичакчич, Спахич, Колашинац, Бесич, Пьянич, Мисимович (Медунянин, 74), Жеко, Мужья (Ибишевич, 69), Лулич, Хайрович (Виска, 71).

Огоҳлантиришлар
: Рохо (25), Спахич (63)


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика