Latest news

12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  0 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  1 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  5 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  1 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  27

Мулоҳаза: “Навбаҳор”га нимадир (кимдир) етишмаяпти News

Мулоҳаза: “Навбаҳор”га нимадир (кимдир) етишмаяпти

Наманган вилоятининг бош жамоаси “Навбаҳор” олий лиганинг 14-турида “Локомотив” меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этиб, жамоаси ўйинига нимадир етишмаётганини айтиб ўтди. Аслида бу жамоага кимдир етишмаяпти десак ҳам бўлади. Шу боис матбуот анжуманида бош мураббийга қуйидагича савол берилди:

“Жамоангизга қандай даражадаги ўйинчи керак деб ҳисоблайсиз?”

Бахтиёр Ашурматов бу саволга жавобан бизга ўйинни яхши ўқий оладиган, марказда ҳаракат қилувчи, ҳужумларга кўпроқ қўшиладиган ва керак пайтда ўзи гол урадиган футболчи керак деб айтиб ўтди.



Жамоа таркибига назар ташласангиз, “Навбаҳор”да яхши ўйинчилар жамланган. Таянч нуқтасида Азим Аҳмедов ҳаракат қилмоқда, ҳужумчилар ортида эса Мансур Саидов ўйнамоқда. Лекин нима учундир Мансурнинг ўйини “Локомотив” билан кечган баҳсда қовушмади. Натижада у танаффусдан кейиноқ алмаштирилди.

Лекин унинг ўрнига майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов ҳам бир тайм давомида ўйинга киришиб кета олмади. Легионер футболчи Руслан Качур эса ҳартугул ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Ашурматов шунингдек биринчи бўлим давомида Отабек Валижоновга ҳам кўп бора эътироз билдирди ва уни ҳам биринчи таймдан сўнг алмаштириб юборди.

Бахтиёр Ашурматов фазилатларини санаб ўтган футболчини ўзимизнинг олий лигада кундузи чироқ ёқиб топиш ҳам қийин бўлиб қолди. Лекин улар бундан хафа бўлмаслиги керак, негаки жамоада Мансур Саидовдек ажойиб плеймейкер бор. Саидовнинг ўйини бир қовушса, уни тўхтатиб қолиш амримаҳол. Буни ярим ҳимоячи “Нефтчи”да тўп тепиб юрган кезлари кўп бора кўрганмиз. Қолаверса, “Локомотив”дан ўтган Дилшод Жабборов ҳам чакки эмас. Агар Дилшод Азим Аҳмедов билан ёнма-ён, Мансур Саидов эса улардан сал олдинроқда ҳаракат қиладиган бўлса, жамоанинг марказий ярим ҳимоясида ажойиб учлик юзага келади.



Шунда қанотдаги ўйинчиларнинг фаоллиги ошади, уларга кўпроқ эркинлик яратилади ва албатта, ҳужумчиларнинг орқага қайтишига ҳожат қолмайди. Фақат ҳамма гап бош мураббий бу ўйинчиларнинг хизматидан қай тариқа фойдаланишида қоляпти. “Навбаҳор” устози йил бошида футбол ўйнайдиган таркибни йиға олди, шунга қарамай жамоанинг 10-ўринда бораётгани ғалати кўринмоқда. “Жар” стадионида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси билан кечган назорат баҳсида наманганликлар йирик 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўша ўйинда жамоа ҳимояси ва дарвозабони жуда бўш ҳаракат қилди. Худди шу муаммо “Локомотив”га қарши ўйинда ҳам кўзга ташланди. Фақат дарвозабон Дониёр Усмонов кўп хатоларга йўл қўйгани йўқ.

Бизга маълум бўлишича, Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларига “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам боради. Биласиз, у киши терма жамоада Миржалол Қосимовнинг ёрдамчиси ҳисобланади. Футболчиларимизнинг Инчонга 12 сентябрь куни учиб кетишини ҳисобга олсак, олий лига тақвимида шу куни “Сўғдиёна” - “Навбаҳор” баҳси ёзиб қўйилган. Демак, бу ўйинда Бахтиёр Ашурматов бўлмайди. Ундан кейин “Навбаҳор” 20 сентябрь ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади, 26 сентябрда “Андижон” меҳмони бўлади ва 1 октябрь куни яна Наманганда “Пахтакор” билан куч синашади.



Кўряпсизми, осон баҳснинг ўзи йўқ. Кетма-кетлик бўйича олиб қарайдиган бўлсак, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Андижон” ва “Пахтакор”. Тўртта клубдан иккитаси олий лигада қолиш учун, иккитаси чемпионлик учун курашяпти. Матбуот анжуманида Бахтиёр Ашурматов мен Инчонга кетсам, ёрдамчиларим жамоани бошқариб туради деб айтди. Ёрдамчилари кимлар? Зоҳид Нурматов билан Мустафо Байрамов. Лекин яхши биласиз, замонавий футболда бош мураббийнинг роли катта. Қолаверса, бизда шунақанги футболчилар борки улар фақат бош мураббийга қулоқ солишади.

Масалан, Ориф Маматказин ҳам “Пахтакор”дан учралган мағлубиятда бош мураббий Сергей Шевченконинг захира ўриндиғида ўтирмагани ўз таъсирини кўрсатганини айтиб ўтди. Шундан келиб чиқиб айтганда, Ашурматовсиз қоладиган жамоа олий лиганинг уч-тўртта ўйинида қийналиб қолмасмикан? Буни кузги ўйинлар пайтида билиб оламиз. Ҳозир эса “Навбаҳор”ни олдинда “Бухоро”, “Нефтчи”, “Насаф” ва “Металлург” билан бўладиган учрашувлар кутиб турибди ва жамоа августда бор эътиборини шу баҳсларга қаратади.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика