Latest news

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  34 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  9 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос" News

Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Барчани "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, 30-40 дақиқа ўйнадик, ундан уёғига футбол ўйнамадик.

- 30-40 дақиқа бу "Қўқон-1912" томонидан футбол ўйналган вақтми?

- Умумий ўйин ҳақида гапирдим. Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Иккинчи бўлимда "Шўртан" ҳам натижа учун ўйнади.  Учрашув давомида тўхталишлар жуда кўпайиб кетди.

- "Шўртан" деярли 40 дақиқа давомида 1 киши кам ўйнади. Бир кишилик устунликка эга бўлиб ҳам жамоангиз гол ура олмаганига сабаб нима?

- Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Бизда голли вазиятлар юзага келди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолди ва чуқур ҳимоявий услубга ўтди. Бундан ташқари, мезбонлар ўйиннинг қолган қисмида вақт чўзишга кўпроқ эътибор қаратишди.

- Олдинда "Бухоро" ва "Хоразм"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бугунги натижа ушбу ўйинлар олдидан ортиқча босимни келтириб чиқармайдими?

- Футболда шунақа, баъзан яхши ўйнаб ҳам ютқазасиз. Қўлимизни туширмаймиз, ҳар бир ўйинга жиддий ва асосий мақсадни кўзлаган ҳолда тайёрланишда давом этамиз. Узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан узр сўрайман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика