Latest news

10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  0 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  2 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  33 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш" News

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912 (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Авваламбор, мухлисларимизни янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйинга келсак, ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамасдан, иккала жамоанинг яхши тайёргарлик кўргани билинди.

- Ўйиндан аввал "Қўқон-1912" фаворит ҳисобланганди, бироқ учрашув давомида бунга гувоҳ бўлмадик. Жамоа кўп хатога йўл қўйди...

- Юқорида таъкидлаганимдек, иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Беллашув давомида 5-6 та хавфли вазият ярата олдик. Деярли 80 дақиқа давомида йигитлар бир хил темпда тўп тепишди. Қолаверса, об-ҳаво ҳамда йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказди. 

- Футболчиларнинг рўза тутишига қандай қарайсиз?

- Бу футболчининг ўзига боғлиқ. Хорижда мусулмонлар оғиз очгач, кечқурун футбол ўйнашади. Уларда жисмоний ҳолат ва энергия юқори даражада. Мен йигитларга бу борада буйруқ бера олмайман. Агарда рўза тутиш футболчиларга қийинчилик туғдирса, уни ўйлаб кўрамиз. 

- "Қўқон-1912" раҳбарияти томонидан жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганми?

- Ёдингизда бўлса, жамоани биринчи давра сўнгида қабул қилиб олдим. Етакчилардан анча ортда эдик. Ўйинлар давомида тафовутни 1 очкогача қисқартирдик. Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш, шунингдек, инфраструктурани яхшилаш.

- "Машъал" майдони бугунги ёмғирли об-ҳавога тайёрмиди?

- Чемпионат бошида ҳамма майдон бир хил. Мавсум бошида майдонлар ёмон ҳолатда бўлмайди. 

- Ўтган мавсум сўнгги турида "Машъал"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этгансизлар. Бугун эса ҳисоб очилмади. Мавсум аввали бўлгани учун гол кўрмадикми бугун?

- Ҳа. Бу ҳолат Суперлига жамоаларида ҳам кузатилди. Дастлабки турлар оғир ўтади. Чунки футболчилардаги жисмоний ҳолат ва ўйин амалиёти етишмаслиги сезилади. Вақти келиб, бу ўрнига тушади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика