Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳар қандай сирни ошкор қилиб бўлмайди" News

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳар қандай сирни ошкор қилиб бўлмайди"

Про лига 8-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Машъал" учрашуви (3:2)дан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Авваламбор Қўқондан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. "Шўртан"га қарши ўйиндан кейин бир ҳафта вақтимиз бор эди. Шу даврда рақибни ўргандик. Худога шукр, ўйлаган мақсадимизга етдик. 

- Жамоа ўйини бир маромда ўтмаяпти. Кейинги ўйинларда Турдиалиев, Маҳмуджонов каби футболчиларни синаб кўрса бўлмайдими?

- Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўйинчида босим юзага келиш ҳолати мавжуд. Босим остида тўп тепиш осон эмас. Ёшларга келсак, уларга ҳам имконият берамиз. Мақсадимиз ҳам шундан иборат. Сезган бўлсангиз, ўтган йилга қараганда анча ёшардик. Албатта, ёшларнинг ҳам сифатлиси билан ишлаш керак. Сиз айтган йигитларни ҳам кузатиб боряпман, уларга ҳам имкон берамиз. 

- Жамоа футболчиларида гол ургач, сусайиш ҳолати юзага келмоқда, бунга сабаб нима?

- Ҳар қандай сирни ошкор қилиб бўлмайди. Ўтган ўйиндан кейин ҳам "Сизда босим йўқми?" деб савол беришгандим. Босим йўқ. Биз танлаган тактикада рақибга бўш зона қолдирмаслигимиз лозим эди. Рақибга тўп назорати учун имкон бердик. Асосий мақсадимиз стандарт эди, бундан унумли фойдаландик. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика