Latest news

02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  0 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  26 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  3 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Муҳсин Низомиддинов: "Бизга битта аниқ зарба етишмади" News

Муҳсин Низомиддинов: "Бизга битта аниқ зарба етишмади"

"Қўқон-1912" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про лига ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Муҳсин Низомиддинов: "Суперлигага чиқишни хоҳлаган икки жамоа ўртасида яхши баҳс бўлди. Самарқанда мухлислар келибди, бизнинг ишқибозлар охиригача қўллаб-қувватлашди. Бизга битта аниқ зарба етишмади".

- Дониёр Исмоиловга сўнгги баҳсларда кам имконият беряпсиз...

- Футболчига баъзида 5, баъзида ундан кўпроқ имконият берилади. Дониёр тўлиқ тикланиб олгани йўқ. "Хоразм"даги баҳсни асосий таркибда бошлади. У ҳозирча ўйинимизга мос тушгани йўқ. Исмоилов яхши футболчи, келажаги порлоқ. Ҳаракат қилишда давом этиш керак.

- "Қўқон-1912"да Суперлигага тўғридан-тўғри чиқиш учун деярли имконият қолмади. Ўтиш ўйинларига тайёргарликни бошлайсизми?

- Мухлисларимиз учун охиригача ҳаракат қиламиз.

- Суперлигага ўтиш ўйинлари аввалгига нисбатан кўпайтирилди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Про лигадаги ўйинлар сони камайгани туфайли шундай бўлди деб ўйлайман. Бу нормал ҳолат.

- Асадбек Зокиржонов бугун қўрқув билан ҳаракат қилди...

- Йўқ, ундай эмас. "Динамо"нинг катта қисми легионер ва тажрибали футболчилардан иборат. Биз иккинчи даврада ёшларга эътибор қаратдик. Асад Одил Аҳмедовга ўхшайди. Унда қўрқув йўқ. Балки бироз чарчоқ бордир.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика