Latest news

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  2 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   1 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  9 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

Муҳсин Муҳаммадиев: «Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап» News

Муҳсин Муҳаммадиев: «Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап»

«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан кейин меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўйин борасидаги ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда қийин ўтди. Айниқса, биринчи бўлим биз учун оғир ўтди. Бизда ҳам, “Динамо”да ҳам қатор голли вазиятлар юзага келди. “Динамо” таркиби номдор эмаслигига қарамай, жамоа жуда тезкорлигини билардик. Ўйлайманки, уларнинг келажаги бор. Иккинчи бўлим бошида ҳам босимга учрадик, аммо йигитларимиз вазиятдан чиқиб кета олишди ва кетма-кет учта гол урдик. Бугун жамоа биз талаб қилаётган ўйинни кўрсата олди.

- Икки бўлимни таққосласак, “Бухоро” 2-бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Бу ўзгариш бугунги ўйин учун режа эдими?

- Биз анчадан буён бундай ўйин намойиш этишни мақсад қилиб келаётгандик. Афсуски, 4-5 ўйиндан буён режаларимиз амалга ошмаётганди. Аммо йигитларда босим борлиги боис, жамоамизга ишонч етишмаётган эди. Бугун эса ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Умид қиламанки, биз учун кейинги ўйинлар ҳам омадли бўлади.

- Самарқандга қайтиш сиз учун нимани англатади?

- Самарқандни ўзим учун она шаҳримдек биламан. Мен бу ерда ўйнаганман, ажойиб хотиралар бор. Маҳаллий мухлислар мени ажойиб кутиб олишди, ҳурмат кўрсатишди, меҳнатларимни унутмаганларидан жуда хурсанд бўлдим. Улардан бир умр миннатдорман. Самарқандда азалдан ажойиб мухлислар бор. Мухлислар ўз вақтида бу ерда қалбимнинг бир қисмини қолдирганимни эслашади. Қолаверса, Самарқандда қариндошларим кўп, шу ердан уйланганман, қайнонам бор. Шундай экан, Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап.

- Ўйиндаги “Бухоро”нинг бош режаси қандай эди?

- Ўйиндаги бош режамиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Бўш зоналарда тезкор ҳаракат қилиб, гол уришни мақсад қилгандик. Режамиз амалга ошди.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика