Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Муҳсин Муҳаммадиев: "Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг" News

Муҳсин Муҳаммадиев: "Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг"

"Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида ўтган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев иштирок этди.

"Оғир ўйин бўлди. "Насаф" яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Улар бугун ўйинни назорат қилишди ва кўпроқ ҳавли вазиятлар яратишди. Бизнинг йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди.

"Насаф" Суперлига рестартига тайёргарликни анча вақт олиб борди. Бизда эса бундай шароит ва имконият бўлгани йўқ. Биз эса икки ҳафта қолганда ҳозирликни бошлагандик. Ўйиндан олдин таркибимизда йўқотиш мавжуд эди. Беҳруз Шодмонов жароҳат олиб сафдан чиқди.

Яна бир бор шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашишди. Сафарда бир очко ишлаганимиздан хурсандмиз. Жамоамиздаги легионерлар пандемия бошланишидан олдин юртларига кетишган. Хозирда етиб кела олишмайди.

Ўтган йили "Насаф"ни Қаршида ютган эдик. Бу сафар дуранг қайд этдик. Мақсадимиз ўйинимизни кучайтириш. Биз учун ҳар бир ўйин финал ҳисобланади",- дейди Муҳсин Муҳаммадиев.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика