Latest news

17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  1 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  5 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  11 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор" News

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор"

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Муҳриддин Зоиров ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоавий ўйин намойиш этяпмиз. Бундан кейинги баҳсларда ҳам зафарли юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

— Биринчи бўлимда бироз сусткашликка йўл қўйдинглар, бунинг сабаби нимада?

— Дастлабки голни урганча бироз қийналдик. Рақиб ҳам ғалаба учун майдонга тушди. Гол урганимиздан сўнг барчаси осонлашиб кетди.

— Ҳакам ўйинни қандай бошқарди? Масалан, рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилган вазият...

— Ҳакам ҳаққоний равишда футболчини четлатди, чунки у ҳакамни икки-уч маротаба ҳақорат қилди. Ҳакам бир гал кечирди, бироқ кейингисида индамай туролмади. 

— Бугунги ғалаба омад эвазига қўлга киритилдими?

— Ўйиндан аввал ғалаба қозонишни режалаштиргандик. Бошлиқлар ҳам фақат ғолиб келиш лозимлигини таъкидлаганди. Худога шукур, бир жамоа бўлиб, муваффақиятга эришдик. 

— "Шўртан"дан бошқа жамоа сафида тўп тепиш режангиз борми?

— Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор. Бироқ ҳали бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика