Latest news

23:21ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити". Таркиблар маълум!  3 23:20ЕЧЛ. "Барселона" "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этмоқда (онлайн ҳисоб)  41 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  219 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  6 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  18 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  8 17:27Алаба яна жароҳат олди  3

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида News

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида

"Локомотив"нинг янги ҳужумчиси билан суҳбат.

Фаолиятини Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлаган Муҳриддин Зоиров кейинчалик "Шўртан"га йўл олди. Айтишимиз мумкинки, форвард айнан Ғузорда мухлисларга танилди, ўйин амалиётига эга бўлди. Бу эса унинг фаолиятида кейинги қадамни ташлашига замин яратди. Зоиров 2025 йилни "Локомотив"да бошлайди.

- Катта футболдаги илк учрашувингиз "Насаф"да, Рўзиқул Бердиев қўл остида кечган. Дебют учрашувингиз қандай ўтган? 

- Ўша вақтда имконият бергани учун Рўзиқул Бердиевдан миннатдорман. Лекин ёш бўлганим учунми ёки бошқа сабабми "Насаф" асосий таркибига қўшилиб кета олмаганман. Кейин эса "Шўртан"га ўтганман. 

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- "Насаф" ўринбосарлари сафида тўп тепаётган вақтимда 300 минг сўм маош олганман. 

- Рўзиқул Бердиев ва Анвар Бердиевни ўхшаш томонлари борми?

- Икки мураббий ҳам тартиб-интизомга жиддий қарашади. 

- "Шўртан"даги фаолиятингиз қанчалик ўсишингизга ёрдам берди?

- Ўша вақтда Ғузорга келиш ўзим учун фойдали бўлганини йиллар ўтиб англадим. Бу жамоада катта футболдаги ўрнимни топдим десам муболаға бўлмайди.

- "Локомотив"га ўтиш ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Сизни Вадим Абрамов ҳам ўз жамоасида кўришни истаганди лекин якунда Самарқанд эмас, Тошкентга келдингиз...

- Янги мавсумга режаларим катта. Албатта Вадим Абрамовнинг қизиқиш билдиргани ёқимли. Аммо ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Фаолиятимда янги саҳифа очилмоқда. Ҳаммаси аллоҳдан. "Локомотив" жамоаси мени илиқ кутиб олди. Биринчи ўринда жамоага мослашиб олишим керак. Жамоага қўлдан келганча ёрдам беришни мақсад қилганман. "Шўртан" жамоасига, раҳбарияти, мураббийлар штаби, мухлисларга раҳмат айтаман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика