Latest news

14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  9 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  6 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3

Муҳиддин Худоёров "Андижон"да News

Муҳиддин Худоёров "Андижон"да

"Бургутлар" йиғинига янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, самарқандлик Омад Тойлоқов билан Қаҳрамон Баҳодиров бугун клуб лагерига етиб келди.

Ундан ташқари яна бир янги футболчини учратиш мумкин. Бу дарвозабон Муҳиддин Худоёровдир.

Ўз вақтида "Бунёдкор" жамоасида тез танилиб ва тез йўқолиб қолган Худоёровни охирги пайтларда жароҳатлар қийнаб келаётганди. Шунинг учун, Муҳиддин маълум муддат майдон ташқарисида юришга мажбур бўлди.

Айтиш керакки, уни ўз вақтида миллий терма жамоамизга устозлик қилган Рауф Инилеев йиғинларга таклиф этиб синаб кўрганди.

Афтидан Азамат Абдураимов дарвозабонлар билан боғлиқ муаммони ушбу футболчи билан бартараф этмоқчи. Ҳозирча янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда холос.

Клубга оид яна бир хабар, жамоани куни кеча Сардор Соибов тарк этган. Жорий мавсумни андижонликлар сафида бошлашни режалаштирган Соибов кутилмаганда, қарорини ўзгартириб Мурод Исмоилов бошқарувидаги "Нефтчи" машғулотларига бориб қўшилган. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика