Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади"
04 jan 2022 17:37
News
Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади"
- "Локомотив" ҳақида фикрларингиз. Бизнинг клубга ўтиш жараёни қандай кечди?
- Авваламбор, барчангизни кириб келган янги йил билан табриклайман. Мавсум олдидан бир неча клублардан яхши таклифлар бўлганди. Барчасини кўриб чиқдим ва "Локомотив"нинг таклифини қабул қилдим. Бошқа клубларнинг раҳбарларига ҳам миннатдорлик билдираман.
- "Локомотив" сиз учун алоҳида чорлов бўла оладими?
- "Локомотив"нинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бораман. Сўнгги йиллардаги совринлар барчасидан далолат. Албатта, бу мен учун алоҳида чорлов бўла олади. Айтишим мумкинки, "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлишини кутяпман.
- Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони таркибида ўйнаш қанчалик даражада босим беради?
- Ўзбекистон чемпионатида барча жамоаларда босим бор. Албатта, мухлислар "Локомотив"дан доимо юқори натижаларни талаб қилади. Шу сабабли бу ернинг ҳам босими бор. Буни тезроқ енгиб ўтишга ҳаракат қиламан.
- "Локомотив"даги рақобат ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳар бир жамоада рақобат юқори даражада бўлади. Барчамиз биламизки - рақобат футболчининг ўсишига сабаб бўлади. Бу доимо футболчининг фойдасига хизмат қилади.
- Ушбу мавсумда "Локомотив" таркибида ўзингизга қандай мақсад қўйгансиз?
- "Локомотив" билан юқори ўринларни қўлга киритишим керак. Клуб раҳбарияти футболчиларга қўйилаётган вазифалар ўзгартирмайди. Шу сабабли ушбу мавсумда юқори темпда ўйин кўрсатишни истайман.
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments