Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди" News

Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2025 йилги шу ёш тоифасидаги Осиё кубогида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Кеча турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Эрон, Индонезия, Яман билан бир квартетдан ўрин олган вакилларимиз эндиликда тайёргарликка янад кучлироқ урғу беришади. Бу борада терма жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоев фикрларини билдирди. 


"Бундай катта турнирларга барча жамоани ҳурмат қилган ҳолда тайёрланиш керак деб ўйлайман. Мақсадимиз фақат гуруҳдан чиқиб тўхтаб қолиш эмас, балки Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва бош совринга эга чиқиш. Йўлимизда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўз мақсадимизга эришишимиз шарт. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Икки карра Осиё чемпиони бўлиб янги тарих ёзишни истаймиз.

Ҳозир ҳаёлни фақат Эронга қаратиб қўйиш тўғри бўлмайди. Биз бу жамоани ҳаттоки биздан 1-2 ёш катта жамоасини ютганмиз. Бизни турнирда яхши ўйинлар кутмоқда. 

Клубдаги фаолиятимга келсак, биласиз кўп вақтимиз терма жамоа ихтиёрида бўлмоқда. Шу боис клубда ўйин амалиётига эга бўлмаётгандим. Охирги турларда эса ишонч билдиришмоқда. Буни оқлашга ҳаракат қиламан ва ўз устимда ишлашдан тўхтамайман",- дейди Муҳаммадали Ўринбоев.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика