Latest news

17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  0 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  15 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак" News

Муҳаммадали Ғиёсов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Мақтовларга эътибор бермай, ишлашда давом этишим керак"

"Қизилқум" жамоаси Суперлигага ўтиш ўйинида меҳмонда "Қўқон-1912" билан куч синашди.

Мазкур учрашувда Муҳаммадали Ғиёсов ва Ислом Кенжабоевнинг голлари навоийликларга ғалаба келтирди. Учрашувдан сўнг Муҳаммадали Ғиёсовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Рақиб сафида яхши футболчилар борлигини ва бизга осон бўлмаслигини билар эдик. Жамоамизни қўллаб-қувватлаган Навоий халқига миннатдорчилик билдираман. Қийин мавсум ўтганига қарамасдан, олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ёзда "Қизилқум"ни Суперлигада сақлаб қолиш йўлида жамландик. Барчамиз бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Мухлислар олдида уялиб қолмадик. 

Ўзимга келсак, охирги пайтларда кўпчилик ижобий фикр билдирмоқда, лекин мукаммал эмаслигимни, камчиликларимни биламан. Катта мақсадларим бор. Уларга эришиш учун ҳар куни ишлашим, тўхтаб қолмаслигим керак. 

"Олимпик" билан Суперлигага чиққанимиз ва кечаги ғалабани таққослаб бўлмайди. Иккиси ҳам тарихда қоладиган натижа бўлган. Мазкур жараёнларни эслашнинг ўзи ёқимли ҳиссиётларни беради. 

Кейинги режаларим ҳақида аниқ бир гап айта олмайман. Бир қарорга келганим йўқ, лекин легионерга айланиш ҳаракатидаман", – дейди Муҳаммадали Ғиёсов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика