Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  4 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  4 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Муҳаммад Зоиров “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин нималар деди? News

Муҳаммад Зоиров “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Хусусан Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси “Нефтчи”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда “шерлар” 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур беллашувдан сўнг “Пахтакор” футболчиси Муҳаммад Зоировнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

“Бугун жуда қийин ўйинни ўтказдик. Ғалабага ҳам осонликча эришганимиз йўқ. Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин борасида қониқиш ҳосил қилмадик. Чунки ўз даражамизда ўйнай олмадик. Тўғриси, “Нефтчи” ҳам яхши жамла экан. Буни майдондаги ҳаракатлари билан намойиш эта олди. Тан олиш керакки, “Нефтчи”да ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. 

Биринчи бўлимда киритиб олган голларимиз бизнинг ғалабамизга пойдевор бўла олди дейиш мумкин. Муҳими, уч очко қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандман.

Тўғрими, мавсум аввалида таркибимизда катта ўзгаришлар юзага келди. Шунга қарамай, жамоамиз чемпионлик учун курашади. Бу йўлда бизни жиддий рақиблар кутиб турган бўлса-да, биз мавсум якунига қадар мақсадимизга эришиш учун курашамиз”, - дея сўзини якунлади Зоиров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика