Latest news

21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  14 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  2 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10

Муҳаммад Диалло: «Бунёдкор - ҳақиқий профессионал жамоа экан» News

Муҳаммад Диалло: «Бунёдкор - ҳақиқий профессионал жамоа экан»

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида жамоага қўшилган кот-д'Ивуарлик ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоада мени жуда илиқ кутиб олишди. Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам ўзига яқин олиб муносабатда бўлишмоқда. Аҳамиятлиси, ўйинчилар на рангимга ва на рақобатчилигимга эътибор қаратишгани йўқ. Бу ерда фақат футбол ҳақида ўйлашаркан. Жамоага келиб қўшилган куним бош мураббий Вадим Абрамов билан суҳбатлашганимдаёқ шуни тушуниб етдим. Мураббийдан тортиб футболчиларгача ишга жиддий муносабатда бўлар экан.

Вадим Абрамов мендан нима хоҳлаётганини тушундим. У кўпроқ гол уришимни ва жамоага ёрдам беришимни истамоқда. Ўртоқлик учрашувида «Бунёдкор»нинг ўйинини таҳлил қилар эканман, футболчилар ақл билан футбол ўйнашига амин бўлдим. Йигитлар бир-бирлари пас ўйнашни қойиллатишади. Қолаверса, футболчиларнинг техникаси ҳам эътирофга молик.

«Бунёдкор»га келишимдан аввал жамоа ҳақида қизиққандим, интернет орқали маълумотлар тўплагандим, агентим ҳам клуб тўғрисида гапириб берганди. Келиб, жамоага қўшилиб шунга амин бўлдимки, «Бунёдкор» - ҳақиқий профессионал жамоа экан! Мени сўнгги жамоам Қатар клуби бўлган. Шунчаки, солиштириш учун айтаман, у ерда футболчилар машғулотга келишади ва кетишади. Бу ерда ўйинчилар касбига жуда жиддий ёндошишига гувоҳ бўлдим. Қолаверса, футболчилар ёши каттами-кичкинами, ҳамма бир жамоа бўлиб яшар экан. Бир-бирлари билан доимий илиқ муносабатда бўларкан. Одатда клубларда ёши катталар ва кичиклар алоҳида гуруҳ бўлиб олиши табиий, аммо «Бунёдкор»да бундай ҳолатни кўрмадим. Фахрий футболчи энг ёш билан ҳам илиқ муносабатда, у билан бемалол кўчага чиқиб, айланиб юра олиши мумкинлиги гувоҳи бўлдим.


Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика