Latest news

22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  9 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  69 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  16 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  8 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0

Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан Ўзбекистоннинг қайси ўйинларида ишлаган? News

Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан Ўзбекистоннинг қайси ўйинларида ишлаган?

Хабарингиз бор, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни БААлик Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан бошчилигидаги ҳакамлар ишлашади.
Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда икки марта фаолият юритган.

2011 йилги U-19 Осиё Чемпионати саралаши доирасидаги Покистонга қарши ўйинда вакилларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша баҳсда айнан Абдуллоҳ Ҳассан ишлаган.

2014 йил Мьянмада ўтган Осиё Чемпионати ярим финалида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси КХДР билан тўқнаш келган. БААлик ҳакам бошқарган ўша ўйинда жамоамиз 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари Абдуллоҳ Ҳассан "Бунёдкор" клуби иштирокидаги ўйинда ҳам ишлаган. 2013 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда Япониянинг "Санфречче Хиросима" клубини қабул қилишган ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Бугунги Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан кейин ҳакамлик ҳақида умуман ёзмасликка умид қиламиз. Барчасини футболчиларнинг ўзи ҳал қилсин.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика