Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Муборак сафари таассуротлари ёхуд "Машъал"дан ўрнак олинг! News

Муборак сафари таассуротлари ёхуд "Машъал"дан ўрнак олинг!

Яқинда Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрида бўлиб қайтдик. "Машъал" футбол клубида 4 кунлик сафаримиз чоғида кўп нарсаларни кўрдик ва айтиш лозимки таассуротларимиз жуда илиқ.
Клуб олиб бораётган ишларни кўриб, ушбу мақолани ёзишга қарор қилдим.

"Машъал" жамоаси оммавий ахборот воситалари ходимлари билан жуда яхши алоқа ўрнатган. Раҳбарият томонидан эътибор юқори даражада. Клубнинг ҳар йили журналистларни Муборак шаҳрига таклиф этиши тобора оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бугунги кунда айрим клубларимизнинг хатто ўз матбуот котибларини сафар ўйинларига олиб бормаётган бир пайтда кичик шаҳарнинг жамоаси ўзининг мавсум олди тақдимот маросимига ОАВ вакилларини таклиф этиб, транспорт ва барча сарф-харажатларини кўтариши таҳсинга лойиқдир! Клубнинг қилаётган ишини матбуотга олиб чиқиб, уни мухлисларга етказиб берилишида журналистларининг ўрни алоҳида ўрин тутади. Буни тушунган тушунади. Тушунмаган шунчаки юзаки қараб қўяди.



Таништирув маросими ажойиб тарзда ташкил этилди


Агарда пайқаган бўлсангиз ўтган ҳафта championat.asia ва Uff.uz сайтларида Машъал клубига оид нисбатан кўп мақола чиқди. Чунки ОАВ ходимлари Муборакда бўлиб, у ердаги ишлар билан танишди ва турли йўналишда жамоани ёритди. Бошқа клуб мухлислари эса нега бизнинг жамоа ҳақида хабар ва янгиликлар оз ёки кам ёзасизлар деб мурожаат қилишади. Билингки сизнинг клубингиз ОАВ билан илиқ муносабат ўрнатмаган ёки матбуотга шунчаки қарайди. Бу борада айниқса водий клубларини кўрсатиш мумкин. "Машъал" қилаётган ишни водий клублари амалга ошира олмайди дейсизми? Аксинча уларда имконият нисбатан юқори. Аммо ортиқча сарф-харажат қилишдан нима наф деб юраверишади. Тўғри бу мажбурий эмас лекин амалга оширса бўладиган оддий иш.



Клуб "Кексаларни эъзозлаш йили"да фахрийларга эҳтиром кўрсатди



Чалғимасдан Муборак сафари ҳақида ёзишда давом этамиз. ОАВ вакиллари "Престиж" меҳмонхонасига жойлаштирилди. Кунни эса "Машъал" футбол офисида ўтказдик. У ерда бизга барча шароитлар муҳайё этилган. Энг асосийси WiFi интернет бор. Ишлаш учун ҳаммаси тахт қилинган. Очиғи, жуда хурсанд бўлиб кетасиз, бундай эътибордан. Раҳбарият нафақат меҳмон журналистларга балки ўз ишчи ходимлари учун ҳам қулайликларни яратиб берган. Ҳамма нарса бор. Фақат ишлаш керак. Шу ўринда оддий мисол. Клуб офисида компьютер ишлари бўйича алоҳида мутахассис ишлайди. Айтишларича унга бу йил 9 миллионлик керакли жиҳозлар олиб берилган. Жамоа ўз ўйинларига чипта ва ўйинолди дастурини ўз офисида чиқаради. Бунинг учун кўчадаги бирорта фирма билан ҳамкорлик қилмаган.



Александр Хомяковнинг Владислав Ивановдан умиди катта


Бундай дейишимизнинг сабаби шундаки бугунги кунга келиб кўплаб клублар чипта ва бошқа рангли принтер ишларини кўчадаги фирмалар билан ўзаро келишув қилиб, катта суммага чиқариб келмоқда. Бунга мисол тариқасида шуни айтаман. Ўтган йили "Нефтчи"да фаолият олиб бораётганимда шундай бўлган. Ҳамма рангли принтер ишларини "Долина" фирмасида қилдириларди. Адашмасам битта ўйинолди дастур чиқартириш 2000-3000 сўмга тайёр бўлган. Кўряпсизми битта ўйинга 50000-60000 сўм шуни ўзига харажат қилинади. Йил давомида битта шуни ўзига ҳазилакам пул кетмайди. Чипталарни айтмадим ҳали. Менимча бошқа клубларда ҳам шундай.  Машъалда эса бу борада муаммо йўқ. Матбуот котиби дастур (програмка) чиқариш учун бир кунни кўчадаги фирмага бориб ўтказиб юбормайди. Аксинча клуб офисидаги бор имкониятдан фойдаланмоқда. Шунда битта програмка чиқариш уларга 50-100 сўмга тушаётган экан. Энди ўзингиз ўйланг, 100 сўм қаёқдаю, 2000 сўм қаёқда. Лекин сифат бир хил!



"Машъал" клуби матбуот котиби Ҳумоюн Давуров


Бизнингча бошқа клублар ҳам ўз офисига шундай компьютер ва рангли принтерларни харид қилиб, алоҳида дизайнер олиб ишласа фойдадан ҳоли бўлмасди. Бундай жихозларни айни дамда лизингга ҳам олиш мумкин. Афсуски кўплаб клуб раҳбарлари эртанги кунига ишонмасдан, бунга эътибор қилмайди. Чунки уларнинг кўпчилигининг ҳаёлида эртага ҳам клубда ишлайманми йўқми... деган савол ўтади.  Нима бўлганда ҳам клуб учун, келажак учун қилиш керак назаримизда.



Клуб президенти Шермат Шамсиев


"Машъал"да табиийи матбуот хизматига ҳам шароит ва қулайликлар яратилган. Эътибор юқори. Чунки улар тарғибот жуда муҳим эканлигини яхши тушунади. Дўстимиз Ҳумоюн Давуров ҳам шунинг учун астойдил меҳнат қилмоқда. Фотоаппарат, ноутбук, планшет каби барчаси унда бор. Айрим клубларимизга нисбатан бундай дея олмаймиз. Лекин мухлислар билмайдики, матбуот котибига керакли жиҳозлар клуб томонидан олиб берилмаганини. Ўйиндан кейин фотогалерея йўқми дея ҳунобни ошириши эса жуда ошиб кетади. Агарда қўлда фотоаппарт бўлса, қандай қилиб расм бўлмаслиги мумкин. Умид қиламизки бу борада ҳаммаси яхши бўлади.   



Patrick компанияси формалари

Энди "Машъал" клубининг уй ўйинлари ўтказиладиган Б.Вафоев номли стадион ҳақида тўхталадиган бўлсак. Ўйиндан бир кун олдин 42та ходим стадионни ўйинга тайёрлаш учун жиддий тер тўкади. Жоиз бўлса стадион директори ҳам енг шимариб ишга киришади. Бир сўз билан айтганда, ишга жиддий ёндошувни кўриш мумкин. Бу ҳақда кейинроқ яна батафсил тўхталамиз.



Клуб бош директори Илҳом Қурбонов

Клуб бош директори Илҳом Қурбонов бугунги кунда олий лигада энг ёш раҳбар эканлигини айтиш мумкин. Бу йил 31 ёшни қарши олади. Лекин иш бўйича юқори ўринларга қўйсак арзийди. Ёшлигидан футбол оламида юргани билиниб туради. "Машъал"га ўз вақтида поёдевор қўйган инсонлар бошқа бўлган. Лекин ана шу пойдеворни янада мустаҳкамлаб, савияни ушлаб туриш ҳам осон эмаслигини айтиш лозим. Илҳом Абдуғаниевич билан суҳбатлашиб, фикрлари теран эканлигини пайқаш мумкин. Савол берсангиз, дангал жавоб билан эътиборингизни тортади. Кўпинча европадаги клублардан андоза олишга ҳаракат қилади. Оддий мисол клуб бу йил спорт кийимларини JOMAдан эмас балки ўзи учун қулай бўлган фирма билан ҳамкорлик қилиб, ўша фирма либосларидан фойдаланишни узоқ вақт ўйлади. Якунда Машъал Бельгиянинг "Patrick" фирмаси билан келишувга эришди. Албатта бунда клуб ўз фойдасини ҳам кўзлади. Клуб бу билан профессионал эканлигини намойиш этди. Бундай дейишимизнинг боиси шундаки, хатто спорт кийимларига ҳам жиддий эътибор қаратди ва бу томондан ҳам фойдали келишув юзасидан изланди.
 


Академия раҳбари Абдураҳмон Юмангулов

Юртимизда биринчилардан бўлиб очилган Муборакдаги академияда ҳам иш қизғин. Абдураҳмон Юмангулов бошчилигида 6-7 нафар мураббий ёшлар билан ишламоқда. Илгари академияда хорижлик мутахассислар ҳам ишлаган. Бугунги кунда эса асосан маҳаллий ёш мураббийлар фаолият кўрсатмоқда. Чунки ички имконият шунга мажбур этаётган экан. Шунга қарамай академия фаолиятини юқори баҳолаш мумкин.   

Легионерлар олишда ҳам "Машъал"да вазият умуман бошқача эканлигини раҳбарият билан суҳбат давомида пайқаш қийин бўлмади. Хорижлик футболчиларни чақиришдан олдин унинг охирги марта қаерда ва нечанчи лигада ўйнаганини кўриб чиқиб, сўнгги йиллардаги фаолиятини обдон ўрганиб чиқади. Қайсидир агентнинг таклифи билан легионерларни кўрикка бўлса ҳам таклиф этиш "Машъал"да йўқ экан. Номларини аниқ айта олмасакда, бу йил шу каби ҳолатларни айрим клубларда кўрдик. Хаттоки юртимизга биринчи бор келган легионер клубдаги вазият билан яхшилаб танишиб чиқиб, ўз дўстларини ҳам тавсия қилган ҳолда, ҳамюртларини ҳам клубига чақирмоқда. Ажабланарлиси ўша легионер ўтган мавсум ўз давлатида олий лига тугул, биринчи лигада ҳам қойиллатиб ўйнаб қўймаган.



Клуб компьютер оператори Бунёд Андаев, матбуот котиби Ҳумоюн Давуров ва ҳамкасбимиз Зафар Қосимов


"Машъал" клуби бош директори билан суҳбат чоғида у кишининг битта гапи диққатимни тортди. Яъни Сербиядан келаётган ўрта савиядаги легионерлар учун тўланаётган пуллар эвазига бошқа футболи кучли бўлган мамлкатлардан ҳам ўйинчи олиб келса бўлади. Бунинг учун жамоада селекция ишлари бўйича алоҳида шахс ишлаши керак. Кейин яна бир гап хорижлик футболчилар билан шартнома имзоланаётганида ўртага кўплаб шахслар тушади ва пул ишлаш учун ўйинчининг агенти эканлигини айтади. Вазиятни чуқур таҳлил қилмаган клубларимиз лаққа тушади.

Эътибор бераётган бўлсангиз "Машъал" устози Александр Хомяков жамоага ўз ўйинчиларини таклиф этмаяпти. Ёки мана бу ўйинчини олиб берасан деб туриб олмаяпти. Ҳаммаси раҳбарият билан ўзаро келишилган холда амалга оширилмоқда. Ички имкониятдан келиб чиқиб, селекция қилинди. Шундай бўлсада Александр Андреевич маҳаллий ўйинчилар билан ҳам ёмон натижа қайд этмаяпти.



Сафар чоғида "Машъал" клуби ходимларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Кейинги сафарлар чоғида "реванш" ўтказишга келишиб олдик


Йиллик бюджети юқори бўлмасада, ҳар бир ишга жиддий ёндошилаётгани ўз мевасини бермоқда. Клуб жорий йил Абдумўминов, Шомуродов ва Шукуровни бошқа клубларга сотиш орқали яхшигина пул ишлади. Хўш, қолган клубларимизчи?

Шунингдек "Машъал" таркибига эътибор қаратадиган бўлсангиз, ижарага ўйинчи олинмаган. Битта Достон Абдураҳмонов бўлиши мумкин. Лекин у ҳозирча асосий таркибнинг муҳим бир аъзоси бўла олгани йўқ.
Кўпчилик ушбу мақоламизни ўқиб, Машъални ортиқса мақтаб юборибди дейиши мумкин. Лекин бу факт! Баландпарвоз гаплар эмас. Айни ҳақиқат. Қани энди бошқа клубларда ҳам иш шу зайлда олиб борилса. Мустаҳкам пойдевор қўйилса.   



Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика