Latest news

18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  2 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  3 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  0 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  9 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  8 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  14 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0

МТЖни ким билан ўйнаши эртага маълум бўлади News

МТЖни ким билан ўйнаши эртага маълум бўлади

Сайтимиз орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасини маҳаддий футболчилардан ташкил топган таркиби 12-15 август кунларига белгиланган йиғинини бекор қилмаслиги ҳақида хабар бердик.
Айни пайтда терма жамоамизга спарринг рақиб қидирилмоқда. Рақиб сифатида пойтахтнинг уч жамоаси ёки биронта ёш тоифадаги терма жамоаларимиздан бири бўлиши мумкин. 16 август куни "Локомотив" ўз майдонида "Гулистон" жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Пахтакор"ни эса "Олмалиқ"қа қарши муҳим баҳс бор. "Бунёдкор"ни Бекободда ундан осон бўлмаган баҳс кутиб турибди.

Ёшлар орасида терма жамоага қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган жамоалар билан ўйнашда мантиқ йўқ бўлса керак. Чунки МТЖ сафига жалб этилган ёшларни МТЖда синаб кўриш керак. Асосий таркибисиз қолган ёшлар билан ўйнашдан мантиқ йўқ.

ПФЛда тўп тепадиган легионерларни йиғишни эса иложи йўқ. Чунки, юқорида қайд этиб ўтганимиздек 16-17 август кунлари  тур ўйинлари мавжуд.

Маълум бўлишича эртага терма жамоамизни ким билан ўйнаши расман маълум бўлади.

Қизиқувчилар учун 13-15 август куни Осиё жамоалари ўтказадиган учрашувлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Унда Осиёнинг бешинчи терма жамоасига қарши қитъалараро тўқнашувларда дуч келиш эҳтимоли мавжуд бўлган Уругвай ва Перунинг мос равишда Япония ҳамда Жанубий Корея билан сафарда майдонга тушишини кўрамиз. Шунингдек, бир неча кунлар аввал Вьетнам, Таиланд сингари жамоалар Европанинг гранд клублари билан беллашувларда иштирок этишди.

Бангладеш - Покистон
Япония - Уругвай
Жанубий Корея - Перу
Тожикистон - Ҳиндистон
Чили - Ироқ
Индонезия - Филиппин

Осиё Кубоги саралаш учрашувлари
Сингапур - Уммон
Сурия - Иордания 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика