Latest news

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  171 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  36 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

МТЖ: “Жар”да навбатдаги машғулот (ФОТО) News

МТЖ: “Жар”да навбатдаги машғулот (ФОТО)

Кеча кечки пайт Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Жар” стадионида ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.
Одатдагидек бир ярим соат давом этган машғулот анча қизиқ кечди.  Футболчилар маза қилиб шуғулланишди деса бўлади. Бу сафар терма жамоамизда сафида иккита дарвозабон машғулот ўтказди: Игнатий Нестеров билан Элдор Суюнов. Никита Рибкин эса олий лигадан ўрин олган “Олмалиқ” - “Пахтакор” баҳсида иштирок этиш учун вақтинча клуб ихтиёрига жўнаб кетди.



Қолган ўйинчилар эса кечаги машғулотда қатнашишди. Одатдагидек чигалёзди машқлари билан бошланган машғулот майдоннинг ярим қисмида футбол ўйнаш билан давом эттирилди. Лекин бунда йигитлар ҳар доимгидек футбол ўйнашмади. Балки, майдон чизиғи ташқарисида ҳар бир таркиб учун иккитадан футболчи турди ва уларнинг иши рақибни чалғитиш орқали ўз жамоаларига ёрдам бериш бўлди. Бунда асосий вазифани ҳимоячилар бажаришди.



Ушбу машғулот якунига етгач, футболчилар жарима тўпларини амалга ошириш устида ишлашди. Шуни айтиш керак, нима учундир аксарият футболчилармиз жарима зарбаларини моҳирона тепа олишмади. Бу ҳол ҳатто жарима тўпини яхши тепадиган футболчиларда ҳам кузатилди. Ўйинда бўлгани каби кўп зарбалар дарвозадан анча баландга йўналтирилди. Бу борада яна ва яна кўпроқ ишлашга тўғри келади шекилли. Машғулот якунига етганидан кейин ҳам Сервер Жепаров билан Сардор Рашидов жарима зарбасини беришда давом этишди. Бунда дарвозада Игнатий Нестеров турди.



Бугун ўйинолди охирги машғулот бўлади. Эртага эса бизни Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Ўйин соат 19:00да “Пахтакор” стадионида бошланади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика