Latest news

20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:30Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10

МТЖ лагеридан дарак: "Пахтакор" футболчисини "Локомотив" ҳимоячиси алмаштиради News

МТЖ лагеридан дарак: "Пахтакор" футболчисини "Локомотив" ҳимоячиси алмаштиради

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида жароҳатланган Шерзод Аъзамов лагерни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг биринчи кунида сон мушакларини жароҳатлаб олган Шерзод Аъзамов кейинги икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборганди. Маълум муддат залда шуғулланган Аъзамов кеча машғулотларга қайтиб, якка тартибда шуғулланиб турганди.

Бироқ шифокорларнинг назоратидан сўнг ҳимоячининг жароҳатини тиклаш жараёни бироз чўзилиши маълум бўлди. Терма жамоанинг бўлажак ўйинларига жуда яқин қолгани сабабли, Аъзамовнинг жароҳатини терма жамоа лагерида муолажа қилишдан кўра унинг ўрнига бошқа ҳимоячи жалб этилди. Аъзамовга эса кечаги кунги машғулотлардан сўнг жароҳатини даволаш учун рухсат берилган. Унинг ўрни "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев билан тўлдирилади. Бугундан эътиборан Ислом Тўхтахўжаев терма жамоа машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Шунингдек, кеча "Локомотив" аъзоси Ҳусниддин Ғофуров ҳам жароҳат олиб машғулотларни эрта якунлашга мажбур бўлид. Шифокорларнинг айтишича, Ғофуровнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Аммо унинг бугунги машғулотда умумий гуруҳ ёки якка тартибда шуғулланиши номаълум.

Қайд этиш керакки, ТТМИ стадионида машғулот ўтказаётган терма жамоамиз майдон суғорилмагани боис учинчи футболчисини жароҳатлаб олди.

Бунга қадар терма жамоадан чақирув олган дарвозабон Ботирали Эргашев жароҳати боис ўрнини Роман Абдуловга бўшатганди. "Пахтакор" кипери Элдорбек Суюнов ҳам машғулотининг дастлабки кунида жароҳат олганлиги туфайли терма жамоа лагерини тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоанинг ўтган сафарги йиғинида ҳам Шерзод Аъзамов ва Азиз Ҳайдаров жароҳатган олишгани боис ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборишганди.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика