Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

МТЖ. Бугунги машғулотлар ҳақида News

МТЖ. Бугунги машғулотлар ҳақида

Бугун ҳам Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида машғулот ўтказди.

Одатга кўра футболчилар дастлаб жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов бошчилигида чигалёзди машғулотларни бажаришди. Анвар Рашидов эса дарвозабонлар билан ишлади. Элдор Суюновнинг кеча тўйи бўлгани учун мураббийлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси посбони Умиджон Ҳамроевни терма жамоага жалб қилишган. Эрта индин Суюнов терма жамоа ихтиёрига қўшилади. Россияда ўйнайдиган легионерларнинг эртага Тошкентга келишлари кутилмоқда. Азизбек Ҳайдаров эса ҳамон терма жамоа лагерида кўриниш бергани йўқ. Унинг жароҳати ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Бугунги машғулотлардан фотогалереяни яқин вақт ичида сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.


Ушбу йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати (Ҳозирча йиғинга қўшилмаганлар ажратиб кўрсатилган):

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (Чангчун Ятай – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Виталий Денисов (“Локомотив” -  Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Ал-Шабаб” – БАА), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург” – Россия), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” - Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжин Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” – Қозоғистон).


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 ноябрь куни Тошкентда Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Сўнгра 15 ноябрь куни Сеул шаҳрида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика