Latest news

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

Мозийга қайтиб... Пойдевор (3-қисм) News

Мозийга қайтиб... Пойдевор (3-қисм)

Аввал эслатиб ўтганимиздек, 1993 йилнинг 21 июлидан юртимизда “Ўзбекистон футболи” газетаси чоп этила бошланди.

Орадан 14 йил ўтиб, “Одамлар орасида” газетаси чиқа бошлаганда, унинг бош муҳаррири Хайрулла Ҳамидов менга юзланиб юртимизда болалар футболи муаммолари ҳали ҳам ҳал бўлмагани, шу ҳақда таҳлилий мақола ёзиб беришимни сўради. Шу тариқа “Пойдевор” мавзуси давом эттирилди ҳамда газетанинг бир неча сонида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.



Мозийга қайтиб... Пойдевор (1-қисм)        

Мозийга қайтиб... Пойдевор (2-қисм)        


ПОЙДЕВОР. УЧИНЧИ МАҚОЛА
(“Одамлар орасида” газетасининг 2007 йил 3 май сонидан олинган)
.


1995 йил «Пахтакор» жамоасида голландиялик мутахассис Ханс Ферел билан ишлашга муваффақ бўлганман. У билан нафақат футбол майдонларида, балки майдондан ташқарида ҳам кўп вақтимни бирга ўтказганман. Биз жуда кўплаб масалаларда баҳслашар ва тортишар эдик. Ханс, айникса, болалар футболига эътиборни кўп қаратарди. Бу борада ўз фикрларини айтишдан чарчамасди. Бунга эса бир куни ёш футболчилар машғулотини кўриш учун «Пахтакор» стадионига ташриф буюрганимиз сабаб бўлган. Асосий майдон ташқарисидаги асфальт майдончани кўпчилик кўрган бўлиши табиий. Болалар шу ерга келиб бир чеккада ечинишди, сўнгра футбол ўйнашди, кейин яна кийиниб уйларига равона бўлишди. Уларни кузатиб турган Ханс бошини сарак-сарак килиб «ёмон, жуда ёмон» деб кўйди. Мен унга мураббийнинг ҳаракатлари ёқмади, деб ўйладим ва ундан шу ҳақда сўрадим. У эса мураббий фаолиятига баҳо бериш ўрнига «болаларнинг майдон четида ечинишлари ёмон, асфальтда футбол ўйнашлари ёмон, заҳирадагилар майдонга тушишини пойлаб заҳ ерда ўтиришлари, машғулотни тугатгач, душда ювинмасликлари, боз устига терлаб турган ҳолатда - салқинда ечиниб-кийинишлари - буларнинг бари ёмон» деб товушини кўтарди. Мен унга жуда кўплаб футболчиларимиз шу шароитда етишиб кейинчалик юлдузларга айланишганини тушунтирмокчи бўлдим. У гапларимни диққат билан эшитди-да, елкасини қисиб «майли, унда шундайлигича қолаверсин» деб қўйди.

Кейинчалик, «Пахтакор»нинг ўйинидан бир кун аввал жамоа билан «Қибрай» ўқув-машғулот базасида тунаб қолганимизда, Ферел билан яна болалар футболи мавзусига қайтдик, «сизларда ва бизларда» мавзусида фикрлар алмашдик. Суҳбат қизигандан-қизиганда чидаб туролмадим - журналистлигим тутиб кетди, қўлимга ён дафтарчани олиб, фикрларни қоғозга тушира бошладим. Зеро, ўша пайтда асосий иш жойим «Пахтакор» бўлиб, ҳеч кайси нашрга алоқадор бўлмасам-да, бир кун керак бўлиб қолар, деган ўй билан фикрларни жамлай бошладим. Бу фикрлар ростдан ҳам керак бўлиб қолди, факат...12 йилдан сўнг...

Европада, айникса Голландияда спорт мактабларига катта эътибор беришади. Махсус спорт мактабларини қўя турайлик, оддий умумтаълим мактабларида ҳам спортга катта урғу беришади. У ердаги таълим тизимига кўра бошланғич синфлардан бошлаб ўқувчилар ҳафтасига махсус спорт турлари билан шуғулланишлари керак. Оддий жисмоний тарбия эмас (бу билан асосан боғчаларда шуғулланилади), айнан махсус спорт турлари билан. Яъни, АҚШда дарс жадвалларида алоҳида футбол, баскетбол ва теннис каби номларни учратиш мумкин. Мактабгача тарбия муассасаларида спорт билан 2-3 йил ихтиёрий ва ҳаваскор шаклда шуғулланилса, мактабдан бошлаб бу мажбурий шаклга айлантирилади. Фарзанд 4 ёшга тўлгандан кейин ота-онаси уни сузишга олиб бориши анъанага айланган. Шу боис ҳам Голландияда барча сузишни билади ва голландлар болаликданоқ бақувват бўлишади.

Мактабгача бўлган даврда болалар катта жисмоний машқлар талаб қилмайдиган тўгаракларга қатнашади. Булар қаторига от спорти, теннис ва волейболни киритиш мумкин. 6-7 ёшдан эса, ким қайси спорт турига қизиқса, ўша тур бўйича махсус клублар қошидаги мактабларга қатнаши мумкин. Масалан, футболга қизиқувчиларнинг кўпчилиги «Аякс», «Фейеннорд» ва «Эйндховен» мактабларини танлашади. Сабаби, бу клубларда энг ёш футболчилардан то профессионалларгача иш методи юксак савияда ташкил этилган. Лекин бу ерга жойлашишнинг ўзи бўлмайди. Очик эшиклар кунида бу ерга минглаб ота-оналар ўз фарзандларини олиб келишади. Клуб мураббийлари махсус тестлар орқали энг иқтидорлиларини танлаб оладилар ва айнан улар клуб қошидаги мактабга қабул қилинадилар.
60-йилларнинг охирларида болалар футболига бўлган эътибор тез орада ўз самарасини бера бошлади. «Аякс» футбол клубида тадбиқ этилган «тотал футбол» услубини Ринус Михелс терма жамоада ҳам қўллади. «Ҳамма ҳимояда - ҳамма ҳужумда» ақидасига амал киладиган бу услуб аввал бутун Европани, кейин эса жаҳон ахлини лол колдирди. «Учар голландлар» кетма-кет - 1974 ва 1978 йилги Жаҳон чемпионатларида барчани мағлуб этиб, фақат финалда майдон эгаларига имконни бой берганлари ҳам фикримизга далил бўла олади. Катта футболдаги ёрқин ғалабалар ўз навбатида болалар футболи ривожига ҳам катта таъсир кўрсатади. Йохан Круифф, Рууд Гуллит, Марко ван Бастен, Франк Райкаард каби юлдузлар юртида барча болакай футболчи бўлишни орзу қилади. Лекин юқорида айтганимиздек, бунинг учун клуб мураббийларининг чиғириқларидан ўтиш лозим бўлади.

Фарзандининг клуб мактабларига кабул қилиниши ота-она учун жуда муҳимдир. Тўғри, бу ерга қабул қилинди, дегани келажакда албатта футбол юлдузи бўлишини англатмайди. Лекин фарзанд малакали билим олиши учун асос яратади. Мураббийлар мактабдаги ўқитувчилар билан доимий алокада бўладилар ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қиладилар. Ёш футболчи майдонда ҳар канча иқтидорли бўлмасин, ўқишда паст баҳо олса клубдан четлаштирилишини яхши билади. Шу боисдан ҳам, футболдан бўш вақтини факат дарсларга сарфлайди, натижада ҳам бекорчи эрмакларга ружу қўймайди, ҳам мактабни яхши кўрсаткичлар билан битиради. Бу эса, кейинчалик қайси касбни танлашдан қатъий назар асқотади. «Аякс»ни бутун жаҳонга машҳур килган мураббийлардан бири Луи ван Гаал бу ҳакда «ҒIҒА Маgazine» журналига қуйидагича интервью берган эди: «Клубимиз спорт марказида барча ускунапар бипан жиҳозланган синф хоналари мавжуд ва машғулотлар оралиғида малакали ўқитувчилар ёш футболчиларга керакли фанлардан дарс ўтадилар. Мен клубимиздаги 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган барча футболчиларни танийман, уларнинг ўқишдаги аҳволлари билан шахсан танишман ва энг аълочиларини кўрганимда ўқишдаги муваффақиятлари учун қўл сиқиб табриклаб қўяман. Клубимиз аъзоларига ёшлигиданоқ етакчилик ҳиссиётини сингдириб борамиз. Улар нафақат футбол майдонида, балки ҳар соҳада кенг интеллектуал салоҳиятга эга бўлишлари лозим».

Мен юқоридаги фикрларни келтиришим билан, биз ҳам катта футболда довруғ қозонишимиз учун «Аякс» футбол мактабидаги замонавий марказларга эга бўлишимиз шарт, деган фикрни илгари сураётганим йўқ. Худо хоҳласа, вақти келиб бизда ҳам шундай бўлар. Лекин болалар факат ечиниш хоналарида кийим алмаштиришлари, машғулот ва ўйиндан сўнг албатта ювиниб олишлари учун шароит яратилиши керак деб ҳисоблайман. Вилоятларни қўя турайлик, Тошкент шаҳри бўйича «Наврўз» кубогининг финал ўйинлари яшил майдонда эмас, «Метроқурилиш»га қарашли тупроқли ўйингоҳда ёки Республика Олимпия заҳиралари коллежининг қипиқли майдонида ўтишини нима билан изоҳлаш мумкин?! Бундан 5-10 йил аввал ҳам пойтахтда яшил майдонлар етарли эди. Бирок улар секин-аста турли муассаларга бириктирила бошланди. «Динамо» ва «Жар» ИИВга, «Меҳнат заҳиралари» МҲСКга, «Старт» НБУга ва ҳоказога. Бу билан уларнинг аҳволи факат яхши томонга ўзгарди. Сабаби юқоридаги муассасалар етарли маблағ ажратиб ўз ҳодимлари ва профессионал спортчилари шуғулланишлари учун шароитлар яратиб бердилар. Лекин бу стадионлар шаҳар мусобақаларида болалар учун ажратилмай қўйилди. Ҳозир болалар иштирокидаги шаҳар чемпионатида қизиқ ҳол вужудга келган. Баъзи жамоалар яшил майдони бўлмаса-да, юқори дивизион иштирокчилари ҳисобланишади, баъзи стадионларнинг эса бу дивизионда қатнашадиган жамоалари йўқ...

Ва ёш футболчиларнинг бошқа фанларни ўзлаштира билиши хусусида. Мусобақаларга бориб, 12-15 ёшли ўсмирлардан машғулотлар нечада бошланишини сўраганимда улардан кундузи 2-3 ларда, деган жавобни оламан. Ахир 6-синфдан бошлаб кундалик дарслар 6-7 соатдан иборат бўлади. Кейин уйга қайтиб, овқатланиб, сўнг машғулотга бориш лозим. Бироқ унгача соат 16 дан ошган бўлади. Мураббий эса кечга қолганларни машғулотга қўймайди. Демак, машғулотдан қолмаслик учун футболчилар ҳар куни 2-3 соат дарсдан «қочишади» ёки тўғридан-тўғри устозлардан рухсат сўрашади. Қолдирилган дарслар соати ҳафтасига 10-15ни, ойда эса 50-60ни ташкил этади. Бу ёшлар мактабни битиргач кай даражадаги билимга эга бўлишади? Ва умумун бирорта мураббий вақти-вақти билан шогирдларининг кундалик дафтарини текшириб турармикан?

Келгуси сонда ана шу саволлар ечимини топишга ҳаракат қиламиз.


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.
(Давоми бор).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика