Latest news

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Мозий чемпионлари News

Мозий чемпионлари

Ўтган аср охирларида Европанинг кучли бешлик чемпионатларида шундай кучли жамоалар бўлганки, уларнинг ҳозирги натижаларидан бунга ҳатто ишониш қийин.

Қуйида уларнинг баъзилари билан танишиб чиқамиз

"Депортиво"

Ушбу клуб ўтган асрда Испаниянинг юқори дивизионида яхшигина обрўга эга эди. Ла-Корунья жамоаси 1999/2000 йилги мавсумда Ла Лига чемпионлигини кўлга киритган бўлса, 2 марта Испания Кубоги ва 3 марта Испания Суперкубогига эга чиққан. Ўша пайтларда "Депор" нафақат Испания, балки Европада ҳам ўз мавқеига эга эди. 

Клубнинг УEФА Чемпионлар Лигасидаги энг яхши натижаси – ярим финал босқичи. Шундан сўнг жамоада пасайиш кузатилиб, Испания миллий чемпионатида пастки ўринларни эгаллай бошлади. Раҳбарият ўзгариши ва бошқа факторлар Ла-Корунья клубини 2015 йилда Сегундага тушиб кетишига олиб келди. 

2021/22 йилги мавсумни жамоа учинчи даражали лига – Испания қироллик футбол федерациясининг биринчи дивизионида ўтказмоқда. 

"Ньюкасл"

Ньюкасл шаҳри жамоасида АПЛнинг бошқа йирик клубларидек шонли тарих бор. Ушбу клуб ўтган аср охири ҳамда янги аср бошида йирик натижалар қайд этган. Клубда 4 та АПЛ чемпионлиги кубоги, 6 та Англия Кубоги ва шу каби бошқа йирик совринлар мавжуд. 

"Ньюкасл"да АПЛ тарихида ўз номини ўчмас қилиб қолдирган Алан Ширер каби футбол афсоналари тўп тепган.

Молиявий инқироз туфайли 2015 йилда Чемпионшипга тушиб кетиб, бир йилдан сўнг қайтди ва ҳозирги кунгача клуб кўзга кўринарли натижалар қайд этмади. 

2021 йилда жамоага янги хўжайинлар келгач, яна йирик натижалар кутила бошланди. Балки клуб яна эски даврларига қайтиб, йирик натижалар қайт эта олар. Кўрамиз, кузатамиз.

"Лидс Юнайтед"

АПЛ тарихида инқирозга юз тутган яна бир катта клублардан бири – бу "Лидс Юнайтед". Ушбу клуб узоқ йиллар мобайнида Чемпионшипда жон сақлаб келди ва 2020 йилда АПЛга қайтди. 

Умумий совринларига келсак, 3 марта Премьер-лига ғолибига айланган. Шунингдек, 1 та Англия Кубоги, 1 та Англия Лига Кубоги, 2 та Англия Суперкубоги соҳиби бўлган.

Клуб молиявий инқироз туфайли мавқеини йўқотганди. 2018 йилги мавсумда жамоага Марсело Бьелса мураббий этиб тайинланди. Тажрибали мураббий қўл остига истеъдодли футболчиларни жамлади ҳамда АПЛга қайсидир маънода "буюк қайтиш" қилди.

"Шальке-04"

Яқин йилларгача Бундеслига кучлилари орасида санаб ўтилган клуб айни пайтда Германиянинг Иккинчи дивизионида ўйнаяпти. "Шальке" ўтган йили Бундеслига билан хайрлашди. 

Гельзенкирхен клуби совринлар борасида ҳам мақтанарли натижалар кўрсатган (7 карра Бундеслига чемпиони, 5 марта Германия Кубоги эгаси, 1 марта Европа Лигаси ғолиби ва бошқалар). 

Ўз пайтида жамоада Рауль Гонсалес, Мануэль Нойер, Месут Ўзил, Лерой Сане каби футбол юлдузлари тўп тепишган. Таркибининг кучсизланиши туфайли клуб Иккинчи дивизонга равона бўлди.

"Ноттингем Форест"

Англиядаги яна бир олтин тарихли клуб!  "Ноттингем Форест" жамоасида юқоридагиларда мавжуд бўлмаган нарса бор, яъни клубда 2 та Европа Чемпионлари Кубоги (ҳозирги Чемпионлар Лигаси Кубоги) мавжуд. Аммо бу жуда узоқ йил аввал юз берган эди (1978/79 ва 1979/80 йилги мавсумда). Шунингдек, Уэст-Брижфорд клуби 1 марта АПЛ чемпионига ҳам айланган.

Афсуски, жамоа янги аср аввалида ўз мавқеини деярли буткул йўқотди. Клуб 2003/2004 йилги мавсумда Чемпионшипга чиқишни уддалади ва ҳозирги пайтда иккинчи даражали лигадаги иштирокини давом эттирмоқда.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика