Latest news

12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  19 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади” News

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади”

Кеча миллий чемпионатимизнинг сўнгги туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди ва шу тариқа мавсум якунланди. Наманганда меҳмон бўлган “Локомотив” қийин ғалабага эришди.

Аниқроғи “Навбаҳор”нинг сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборгани якунда “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди. Аммо чемпионлик пойгасида “Пахтакор” билан бўлган курашда “Локомотив” барибир ўзиб кета олмади. Жорий мавсумнинг биринчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказиб кейинчалик “Локомотив” сафидан ўрин олган тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов кечаги учрашувда собиқ жамоасини жазолади. Ўйиндан сўнг у билан суҳбатлашдик.


- Мўйдин ака, аввало “Навбаҳор” билан ўтган учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Гарчи жамоангиз ушбу баҳсда муваффақият қозонган бўлсада, чемпионлик пойгасида “Пахтакор”дан барибир ўта олмади. Шу боис Наманганда қўлга киритилган ғалаба унчалик татимагандир?
- Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Тўғри, чемпион бўлиш мақсадида сўнгги тургача кураш олиб бордик. Аммо бу бизга боғлиқ эмасди. Лекин шунга қарамай жамоамиз Наманганга фақат ғалаба қозониш ниятида борганди. Шунинг учун бутун баҳс давомида барчамиз муваффақият қозониш ҳақида ўйладик. Айтиш керакки, шу куни “Навбаҳор” бизга муносиб равишда қаршилик кўрсатди. Бу клубда олдин ўйнаганим учун ҳам айтаманки, яхши, курашчан жамоа.   

- Эътиборлиси захирадан майдонга тушиб ғалаба келтирувчи гол муаллифига айландингиз. Буни кутганмидиз?
- 2:1 ҳисобида ортда қолаётган эдик. Бундай вазиятда қандай бўлмасин жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолишга харакат қилдим. Ҳаммаси Яратгандан. Олдиндан нимадир қилиб юбораман деб аниқ айта олмайсан киши. Лекин яхши ният билан тушгандим.

- “Локомотив” финишга 2-ўрин билан етиб келди. Буни жамоада қандай қабул қилишди?
- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шунингдек Кубок баҳсларида ҳам бош совринни қўлга киритиш асосий мақсадлардан бири эди. Аммо чемпионатда ҳам кубокда ҳам ниятимизга ета олмадик. Бу –футбол. Энди бор эътиборни кейинги йилга қаратиш керак. Чемпионат доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912”га қарши ўйиндаги йўқотилган очколар бугунги кунга келиб бизга қимматга тушди. 


- “Локомотив”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа деса ҳам бўлади. “Локо”га аслида совринларни ютиш учун келгандим. Давралар оралиғида мени бу ерга собиқ мураббий Вадим Абрамов таклиф этиб, ишонч билдирганди. Вадим Карленович ишлаган пайтида бошланғич таркибдан жой эгалладим. Бироқ кейинчалик асосан захирада қолиб кетдим. Лекин шунга қарамай “Локомотив”даги фаолиятимдан нолимайман. Жамоа билан чемпионликка эришишни истагандим. Лекин кумуш ҳам ёмон эмас. Насиб қилса келаси йил чемпион бўлармиз.

- Адашмасам “темирйўлчилар” билан амалдаги шартномангиз шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади. Кейинги тақдирингиз ҳақида нима дейсиз?
- Яқин кунларда бунга ойдинлик киритилади. Тўғри, “Локо” билан тузган битим якунига етиб бормоқда. Аммо клубда қолиш қолмаслик масаласи раҳбарият билан гаплашилгач маълум бўлса керак. Ўзимга қолса Тошкент клубида қолган бўлардим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика