Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  23 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”даги йўқотишлардан фожеа ясаш керак эмас” News

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”даги йўқотишлардан фожеа ясаш керак эмас”

Мамлакатимиздаги таниқли ҳужумчилардан бири Мўйдин Мамазулумов ўтган йили “Нефтчи” сафида харакат қилди.

Айни дамда ҳам 34 ёшли футболчи фарғоналикларнинг йиғинида иштирок этиб келмоқда. Хўш, Мамазулунов жорий мавсумни яна “Нефтчи”да ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Мўйдин билан қисқача суҳбатлашдик.

- Айни дамда Фарғонада “Нефтчи”нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқдаман. Кунига бир маҳалдан шуғулланяпмиз. Бу йил ҳам суперлигада иштирок этишга умид сўнмади. Шунинг учун яна “Нефтчи”да қолиб, бўлажак мавсумга ҳозирлик кўрмоқдамиз – дея гап бошлади Мўйдин Мамазулумов.

- Ўйлайманки Суперлигада иштирок этадиган бўлсак, янгитдан таркибни шакллантириб олиш ортиқча муаммо келтириб чиқармайди. Тўғриси, “Нефтчи”ни тарк этган ўйинчилар жамоа учун у қадар катта йўқотиш бўлмоқда деган фикрдан йироқман. Бундан ортиқча фожеа ясаш керак эмас. Футболда ўзи шунақа – кимдир кетади, кимдир келади.Алмаштириб бўлмас ўйинчининг ўзи йўқ.

- Ўзингиз яхши билсангиз керак, ҳозир клубда ҳеч нарса аниқ эмас. Менимча яқин орада жамоанинг янги раиси ва бош мураббийи тасдиқланади. Шундан сўнг аниқ режа асосида иш олиб борилади.

- Ўтган мавсум “Нефтчи” учун жуда ҳам оғир кечди. Жамоанинг қайд этган натижаси кўпчилик ишқибозлар қатори мени ҳам очиғи жуда ранжитди. Йил бошида жамоага улкан мақсадлар билан келгандим. Ўзим фарғоналик бўлганим учун ҳам “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришни истагандим. Жамоа билан юқори ўринларни эгаллашни ўйлаганман. Бу йўлда қўлимдан келганича ўйнаб, жамоага ёрдам беришга харакат қилдим.

- Жамоанинг салбий натижа қайд этганига турли сабабларни келтириш мумкин. Хабарингиз бор, жамоада аввалига раҳбарият ва кейинчалик бош мураббий ўзгарди. Давралар оралиғида таркиб ҳам деярли бошқатдан ташкил этилди. Ҳар қандай жамоада мураббийнинг алмашинуви истайсизми йўқми, барибир таъсир қилади. Кўп ўйинларда биздан омад ҳам юз ўгирди. Баъзида ёшларга маҳорат етишмади.

- Бу йил ҳам жамоада қоламанми? Бу нарса кўпроқ клубнинг янги раҳбари ва бош мураббийи ким бўлишига боғлиқ. Қолаверса жорий мавсум суперлига ёки про-лигада ўйнаймизми? Шуниси ҳам аниқ бўлмади.  Агарда раҳбарият ва бош мураббий ишонч билдириб, ёрдам беришимни сўраса шу ерда қолиб ўйнашда давом этаман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика