Моуринью: “Ливерпул”га омад кулиб боқди: гол ўтказмади, Робертсон четлатилмади”
12 jan 2020 08:51
News
Моуринью: “Ливерпул”га омад кулиб боқди: гол ўтказмади, Робертсон четлатилмади”
“Кеча биз ярим соат тўпни ён чизиқдан ўйинга киритганда ҳимояланиш борасида машғулотлар ўтказдик, аммо ўйинда айнан “аут”дан тўп ташлаб берилгач киритилган гол боис мағлуб бўлдик.
Ўйлашимча, ҳакамлар яхши ишлашди, аммо ёрдамчи ҳакамлардан бири дарвозамизга киритилган гол бошланаётган ҳужм вақтида Мане тўпни қўли билан ўйнаганини эътибордан четда қолдирди.
Биз бу каби кучли жамоаларга қарши курашганда эйфория билан ҳаракат қилишимиз керак. Ўйлашимча, биз яхшироқ натижага лойиқ эдик. Иккинчи бўлимда рақибга босимни оширдик, биринчисига қараганда агрессивроқ ҳаракат қилдик.
“Ливерпуль” “Манчестер Сити”ни мағлуб этганида, улар АПЛда чемпион бўлишини бир неча ой илгари айтиб ўтгандим.
Кечаги баҳсда омад очиқчасига рақиб томонида бўлди: улар тўп ўтказиб юборишлари лозим бўлган вазиятларда ҳам дарвозалари дахлсизлиги сақланиб қолди, Робертсон эса иккинчи сариқ карточкани олиши ҳам мумкин эди”, деди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенҳэм” – “Ливерпуль” учрашувини Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Comments