Latest news

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Моуринью: "Эртами кечми "Юнайтед" совринлар ютишни бошлайди" News

Моуринью: "Эртами кечми "Юнайтед" совринлар ютишни бошлайди"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу жамоа йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Ёш футболчилар улғайиб, тажриба тўпламоқда. Клуб сифатли футболчилар сотиб олмоқда.

Улар таркибни ўзгартиришди, айрим футболчилар мен билан ишлаган, захирада ўтирган, энди эса асосий таркибда. Демак, эволюция бўлмоқда.

МЮнинг амбициялари юқори, совринлар қўлга киритиш мажбурияти бор. Соврин қўлга киритилмаганига ҳам анча вақт бўлди. Сўнгги соврин Европа лигаси бўлганди, шу боисдан жамоада соврин ютиш иштиёқи юқори.

МЮ эртами кечми совринлар йўлига тушиб олади. Жамоа шу йўлда ҳаракатланмоқда. Рэшфорд ҳали ёш, бироқ болакай эмас. У жуда агрессив футболчи. Кўпчилик учун намуна.

Матич каби футболчилар эса жамоага баланс тақдим қилади. Демак, жамоа ривожланишда давом этади", - деди Моуринью.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика