Latest news

23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  51 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  1 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  35 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  3 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  28 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2

Моуринью: “Бу “мушук-сичқон” ўйини бўлди” News

Моуринью: “Бу “мушук-сичқон” ўйини бўлди”

Англия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Эвертон” – “Тоттенхэм” (5:4) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Жозе Моуринью ўз фикрлари билан бўлишди.

“Агар буни фантастика деб айтсангиз, майли шундай бўла қолсин. Бу масалада нейтрал эмасман. 4 та гол урганингдан кейин ғалаба қозонишинг керак. Ўйинимизни ҳисобга олсак, “Тоттенхэм” хотиржамлик билан зафар қучиши мумкин эди. Ҳужумкор футбол ва ҳимоядаги хатолар.

Футболчилар бор кучи билан ўйнашди. Тан олишим керакки, уларнинг баъзилари учун осон бўлмади, чунки яхши ўйнаб турганингда, аввалига битта, кейин иккита, сўнг учта хатога йўл қўйиб, 1:3 га ютқазаётган бўласан. Яхши, ижобий томонларини ҳам айтаман, буни кузатиш завқ берди.

Учрашув менга ёқди ва ёқмади. Биз тўп билан қандай ўйнаганимиз маъқул келди. Барчамизга оғир. Ҳақиқатан тўп билан яхши ҳаракат қилдик, матонатли ўйнадик, ҳисоб 1:0 бўлганида рақибдан устун эдик, 5 дақиқадан кейин эса хато, хато, хато, гол, гол, гол.

Курашни давом эттирдик, аммо янги хатоларга йўл қўйдик. Бу “мушук-сичқон” ўйини бўлди. Сичқонлар – бизнинг хатоларимиз, мушуклар – уларни тузатишга уринишларимиз”, дейди Жозе.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика