Latest news

11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  0 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3

Моуриньо: “Кейинги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади” News

Моуриньо: “Кейинги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади”

Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг таъкидлашича, жорий мавсумда унинг жамоасига АПЛнинг кучли тўртлигидан жой олиш осон бўлмайди.

“Жамоага бош мураббийи этиб тайинланганимда тўртинчи ўринда бораётган жамоадан 12 очко ортда қолаётгандик. Бу  жуда катта фарқ билан ортда қолиш эди. Агар сиз “бир неча кун илгари кучли тўртликдаги жамоадан уч очко ортда қолаётгандингиз ва орадаги фарқни буткул йўққа чиқариш имконияти бор эди”, десангиз, ҳақ бўласиз.  Аммо муаммо шундаки, жамоа тикланиш жараёнида доим ҳам ғалаба қозонолмайди. Рақиблар эса доим ҳам мағлуб бўлавермайди.

12 очколик фарқни йўққа чиқариш осон иш эмас. Ҳозир биз улардан уч очко ортдамиз. Биз кучли тўртликдан жой олиш учун ҳаракатда давом этамиз. Албатта янги мавсум аввалида ҳамма бир хил вазиятда турганда “жанг”га киришганимизда, натижалар ҳам бошқача бўлади. Ҳозир биз қийин ҳолатдамиз ва футболчилар ҳам буни тушуниб, ҳис қилиб туришибди. Бу осон иш эмас, биз ҳаракатдамиз”, дея Моуриньюнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика