Моуриньо: "Интер"нинг рақобатчиси менга таклиф билан чиқса, ўйлаб ўтирмайман"
		
		02 may 2021 16:10
        News	
	 
				 
				Моуриньо: "Интер"нинг рақобатчиси менга таклиф билан чиқса, ўйлаб ўтирмайман"
- Қайси клубни яхши кўрасиз?
- Ўз шаҳримдаги "Витория Сетубал"ни. Уларда бўлаётган ишларга доимо қайғураман. Ундан ташқари, клубдаги барчани қаттиқ ҳурмат қиламан. Агарда икки собиқ жамоам қарама-қарши ўйнайдиган бўлса, мухлислари, раҳбарияти билан қайси бирига кўпроқ боғланиб қолган бўлсам, ўша жамоага мухлислик қиламан.
Мен бир жамоада кўп ишлаган мутахассис эмасман. Агарда "Реал" мен учун аҳамият касб этмайдиган жамоага қарши ўйнаса, албатта "Реал"га мухлисман.
- "Реал" "Челси"га қарши ўйнасачи?
- Ўз дўстларим йўлидан бораман. Қаерда кўпроқ вақтимни ўтказганман? Президент ўша-ўшами? Хўжайинлар ўша-ўшами? Мен билан ишлаган футболчиларми? Умуман олганда барчадан миннатдорман. У ерда ўз ишим билан барчасини тўлаб бўлганман.
Кўп ютамизми, кам ютамизми, ғалаба йўқми, мен ҳар бир ишлаган жойимда боримни бераман. Клубдан кетаётганимда ҳам у ердагиларга доимо илиқ сўзлар айтаман. Доимо позитивликка интиламан. "Интер"! "Интер" билан барчасини ютдим. У ер билан мени доимо боғланиб турган жойимиз бор.
Агарда бир кун келиб, Италияда ишлаш керак бўлса, "Интер"нинг асосий рақобатчиси таклиф билан чиқса, икки марта ўйлаб ўтирмайман. Профессионалман. Ўз ишимга сидқидилдан ёндашаман. Ўз ишимни яхши кўраман.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments